Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонасида савдо фаолиятини қандай олиб бориш керак Хорижий товарларни транзит қилишда Ўзбекистон норезидентига кўрсатилган экспедиторлик хизматларига ҚҚС қандай солинади Ижро ҳужжатлари бўйича иш ҳақидан ундирувларни қандай ушлаб қолиш керак

Жамиятда ҳуқуқий маданият қандай оширилади

25.09.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2024 йилдаги “2024-2025 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ВМҚ-588-сонли қарори қабул қилинди.

 

Дастур 4 йўналишга тавсифланган 95 та чора-тадбирдан иборат: 

  • аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш;
  • аҳолини ҳуқуқий маданиятини оширишда инновацион усулларни қўллаш;
  • ҳуқуқий маданиятни оширишда ОАВ ролини кучайтириш;
  • ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш

 

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш даражаси ва сифати улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади. 

 

Дастур матни билан шу ерда танишишингиз мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.09.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-11-15
  • USD:12800.13 (+0.00) сум
  • EUR:13467.02 (+0.00) сум
  • RUB:129.02 (+0.00) сум