Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Жамоатчилик назорати: нималарга эътибор қаратиш керак

04.09.2019

Рус тилида ўқиш

 

Бир қатор қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (29.08.2019 йилдаги ЎРҚ-559-сон Қонунга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил апрелда «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонун кучга кирди. Унинг асосий қоидалари билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Тузатишларга мувофиқ Ўзбекистон фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ ва ОАВларга қуйидаги соҳаларда жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳуқуқи берилди:

  • давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш;
  • озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш;
  • ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш;
  • ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш;
  • радиациявий хавфсизликни таъминлаш;
  • психиатрия муассасалари, шунингдек психиатрия ёрдами кўрсатувчи шахслар фаолияти устидан.

 

Тузатишларнинг бир қисми бюджет жараёнининг очиқ-ошкоралигига тааллуқлидир. Хусусан, маҳаллий бюджетларнинг параметрларини ҳамда улар ижроси ҳақидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш жараёнлари оммавий ахборот воситаларида ёритилади. Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари Қонунчилик палатасига юборилишидан олдин уларнинг жамоатчилик муҳокамасини таъминлаш вазифаси Молия вазирлигига юкланган. Прогноз йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжаллари юзасидан Ҳисоб палатасининг хулосалари мажбурий равишда эълон қилинади.

 

Вазирликлар, идоралар, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджет маблағларини тақсимловчилар бюджетдан ажратиладиган маблағлардан, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан фойдаланилиши, ўтказилган танловлар (тендерлар) ва олинган товарларнинг етказиб берилиши тўғрисидаги тегишли ахборотни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириши лозим.     

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва  тузатишлар 1.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.