Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
СК-2025: ҚҚС бўйича янги имтиёзлар ва экспортда ноль даражали ставкани тасдиқлаш тартибини соддалаштириш 2025 йилда ер солиғида нималар ўзгаряпти Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни тўлаш тартиби

Жаслиқдаги ихтисослаштирилган колония тугатилади

05.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 2019 йил 2 августдаги тегишли ПҚ-4414-сон қарори имзоланди.

 

Қорақалпоғистоннинг  Қўнғирот тумани, Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колонияси тугатилади. Бинолари, иншоотлари ва мавжуд мол-мулклари Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг 2-сон тергов ҳибсхонасига ўтказилади.

 

Колония ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг эгаллаб турган лавозими бўйича пул таъминоти ва ижтимоий имтиёзлари уларнинг лавозимга қайта тайинланиши, контрактининг тугатилиши ёки пенсияга чиқишига қадар сақлаб қолинади. Маҳкумлар бир ой муддатда суд томонидан белгиланган тартиб турига мувофиқ равишда бошқа колонияларга юборилади (ЖИКнинг 45-52-моддаларига қаранг).

 

Қарор маҳкумларда қонунга итоаткор хулқ-атворни, шахс ва жамиятга ҳурмат муносабатини шакллантириш борасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек давлатимизнинг халқаро майдонда ижобий имижини илгари суришга йўналтирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2025-01-10
  • USD:12940.44 (+0.00) сум
  • EUR:13336.42 (+0.00) сум
  • RUB:126.85 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг