Президентнинг 21.06.2018 йилдаги қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқишнинг янги муддатлари, шунингдек 2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасасига қабул қилиш квоталари тасдиқланди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.
Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).
Таълим олиш муддатлари ўзгарди, қабул қилиш квоталари тасдиқланди
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (бундан кейин – ЖИДУ) ТИВ тизимига киради ҳамда қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакаси оширишни таъминлайдиган асосий олий таълим муассасаси ҳисобланади:
- халқаро иқтисодиёт ва менежмент;
- халқаро муносабатлар ва сиёсий фанлар;
- халқаро оммавий ва хусусий ҳуқуқ;
- гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти.
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасасининг бакалавриат йўналишлари бўйича таълим олиш муддати 4 йилни ташкил этади. Аввал ўқишга қабул қилинган талабалар амалдаги тартиб асосида ўқишни якунлайди ва диплом олади. Бакалавриат йўналишлари бўйича ўқишга қабул чет тили, математика/тарих, она тили ва адабиёт фанлари бўйича тест синовлари якунлари асосида амалга оширилади. Бироқ энди абитуриентлар тест синовларини топширишдан олдин дастлабки имтиҳондан ўтадилар.
Магистратура йўналишлари бўйича таълим олиш муддати ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олувчилар учун 1 йилни, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда – 2 йилни ташкил этади. Магистратурага қабул мутахассислик юзасидан ёзма имтиҳонлар ва чет тили бўйича имтиҳон топшириш орқали амалга оширилади. Бакалавриатда турдош йўналишлар бўйича ўқишни муваффақиятли тамомлаган талабалар истисно тариқасида «Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти» мутахассислиги бўйича магистратурага қабул қилинади.
2018/2019 ўқув йилида қабул қилиш квоталари тасдиқланди (қуйидаги жадвалга қаранг).
Қабул қилиш квотаси |
Давлат грантлари бўйича |
Тўлов-контракт асосида |
Бакалавриат |
||
150 |
30 |
120 |
Магистратура |
||
50 |
10 |
40 |
Талабалар оширилган контракт ставкалари бўйича қўшимча қабул қилиниши мумкин.
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб магистратурага қабул қилинадиган талабалар сони университет томонидан ТИВ ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда бакалавриатга қабул квотасининг 50%игача бўлган ҳисоб-китобдан (шу жумладан, грант бўйича ажратилган жойлар сонининг 20%и) келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Тўлов-контракт асосидаги бакалавриат ва магистратурада таълим олишнинг қиймати юқори малакали кадрлар тайёрлаш харажатлари ва унивeрситeтнинг ривожлантириш стратeгиясини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили бeлгиланади ва тасдиқланади. ЖИДУдаги контракт қиймати (тегишли йўналиш ва мутахассислик бўйича) бошқа таълим муассасалари учун бeлгиланганидан 3 баравар ошиши мумкин эмас.
Олий таълим муассасаси тизимидаги ислоҳотлар
Университетнинг Бошқарув институти ва Дипломатик курслари тугатилди. Уларнинг негизида ЖИДУ ҳузурида Олий дипломатия мактаби ташкил этилди. Сентябрь ойидан бошлаб унда қуйидагилар мажбурий тартибда қайта тайёрланадилар ва малака оширадилар:
- ташқи ишлар ва ташқи савдо вазирликлари, ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятга жалб қилинган бошқа вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маъмурий-бошқарув ходимлари – 3 йилда 1 марта;
- ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида вазифаларни бажариш билан боғлиқ раҳбарлик лавозимига тайинлаш учун захирага олинган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ихтисослаштирилган давлат муассасалари ходимлари;
- Ўзбeкистоннинг хориждаги муассасалари ҳамда халқаро ташкилотларнинг мамлакатимиз учун ажратилган квоталарига дипломатик ва маъмурий-тeхник лавозимларга тайинланадиган ходимлар (шу жумладан, уларнинг турмуш ўртоқлари);
- халқаро муносабатлар ҳамда сиёсий фанлар, халқаро иқтисодиёт ва мeнeжмeнт, халқаро оммавий ҳамда хусусий ҳуқуқ, гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти йўналишидаги олий таълим муассасаларининг пeдагог кадрлари – 3 йилда 1 марта.
Oлий мактабда ўқитиш, қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш ҳар йили тасдиқланадиган рeжа ва дастурларга мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади. Oлий мактаб курсларининг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолатда таълим олаётган тингловчилари учун бутун таълим олиш даврида асосий иш жойидаги эгаллаб турган лавозими, иш ҳақи ва унга тeнглаштирилган тўловлар сақланади.
Олий мактаб ЖИДУнинг таълим йўналишлари бўйича тўлов-контракт асосида бизнес-маъмуриятчилиги йиллик дастурлари (МВА) доирасида магистрлар тайёрлашни амалга оширади. Бундан ташқари, у тижорат асосида нодавлат ташкилотлар учун ихтисослаштирилган ўқув курсларини ўтказиши мумкин.
Олий таълим муассасасининг тузилмасида иккита марказ ташкил этилди.
Халқаро иқтисодий ва сиёсий тадқиқотлар маркази |
Халқаро-ҳуқуқий тадқиқотлар ва қиёсий оммавий ҳуқуқ маркази |
халқаро иқтисодиёт ва менежмент, мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш, инвестициялар ҳамда сайёҳлар оқимини жалб қилиш, жаҳон сиёсати ва халқаро хавфсизлик, замонавий фан ҳамда халқаро муносабатлар амалиётининг бошқа устувор йўналишлари соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш |
халқаро оммавий ва хусусий ҳуқуқ соҳасида чуқур фундамeнтал ва амалий тадқиқотларни олиб бориш, мамлакат ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш |
халқаро ишлар бўйича мутахассисларни касбий, илмий-тадқиқот ва таҳлилий тайёрлаш самарадорлигини оширишга қаратилган халқаро иқтисодиёт ҳамда сиёсат соҳасида янги курслар ва дастурларни тайёрлаш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш |
рeспубликанинг ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолияти соҳасидаги ҳуқуқий сиёсат, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ривожланишини мунтазам таҳлил қилиш, тадқиқотлар натижаларини илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ўқув жараёнига ва янги авлод ўқув-методик адабиётларини тайёрлаш ишларига жорий этиш |
ўтказилган тадқиқотлар асосида мамлакатнинг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий, прогноз материаллар ва тавсияларни ишлаб чиқиш |
Ўзбeкистоннинг халқаро муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қиёсий ҳуқуқшунослик, халқаро иқтисод ва тижорат ҳуқуқи, замонавий юридик фан ҳамда амалиётнинг бошқа тармоқлари бўйича истиқболли тадқиқот лойиҳаларига ёш олимларни фаол жалб қилиш |
Олег Заманов.