20.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ–485-сон Қонунни таҳлил қилишда давом этамиз. Унинг матни «Халқ сўзи» газетаси сайтида жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 241-1-модда (жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш) Жиноят кодексига 22.09.2008 йилда киритилган. Шу кунгача унда оғирлаштирувчи ҳолатлар назарда тутилмаган ва битта қисмдан иборат бўлган.
Жиноятлар тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ёки кўриб чиқиш хизмат вазифаларига кирадиган мансабдор шахснинг оғирлаштирувчи ҳолатларсиз жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириши қуйидагича жазоланади:
Илгари |
Ҳозир |
ЭКИҲнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима
|
жазо тури ЖКнинг 241-1-моддасидан чиқариб ташланган |
3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари
|
2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари (мазкур жазо тури учун қуйи чегара жорий этилди)
|
2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш |
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш (мазкур жазо тури учун қуйи чегара оширилди, шунингдек қўшимча жазо жорий этилди)
|
5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш |
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (мазкур жазо тури учун қуйи чегара оширилди, шунингдек қўшимча жазо жорий этилди)
|
Ўша қилмиш:
- такроран содир этилган бўлса (яъни бир неча марта, ҳукм қилингандан кейин рецидивист томонидан содир этилгани билан чалкаштирманг);
- бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса (бу ҳолда олдиндан тил бириктириши мажбурий ҳисобланмайди);
- оғир оқибатларга сабаб бўлса (оғир оқибатларнинг батафсил рўйхати мавжуд эмас, суд томонидан ишнинг ҳолатини ҳисобга олиб баҳоланади), энди 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳужжат Халқ сўзи газетасида 21.07.2018 йилда эълон қилинган, кўрсатилган ўзгартиришлар ҳам шу санадан бошлаб кучга кирган.
Самир Латипов.