Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон) Қарори билан 2017 йилнинг 1 январидан жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг янги ставкалари тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари ошди
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари ошди
06.01.2017
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 2017 йил учун 2016 йилда амалда бўлганларига нисбатан ўртача ҳисобда 16%га ошди. Солиқнинг янги ставкалари қуйидаги миқдорларда тасдиқланди:
- базавий ставка (умумий майдони 200 кв.метргача бўлган) – 1,7% (илгари -1,5%);
- шаҳарларда:
- умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ ва 500 кв.метргача бўлган – 2,1% (илгари - 1,8%);
- умумий майдони 500 кв.метрдан ошиқ бўлган – 2,9% (илгари - 2,5%);
- бошқа аҳоли пунктларида: умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ бўлган – 2,1% (илгари - 1,8%).
Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахсларнинг Республика ҳудудида жойлашган уй жойлари, квартиралари, дала ҳовли иморатлари, гаражлари ва бошқа иморатлари, жойлари, иншоотларига мол-мулк солиғи солинади. Ушбу объектларнинг “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси маълумотларига кўра ушбу объектларнинг инвентаризация қиймати солиқ базаси ҳисобланади. У солиқ солиш мақсадлари учун кўчмас мулкнинг кадастр қийматини чиқаради ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги кадастр маълумотлар базасини шакллантиради. Ушбу база жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш учун маълумот манбаи бўлиб хизмат қилади.
Шундай ҳолатлар бўладики, қандайдир мол-мулк объектлари бўйича қиймати ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмайди. Бундай ҳолларда мол-мулкнинг шартли қиймати солиқ солинадиган база учун қабул қилинади:
- Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида – 20 328 минг сўм.;
- бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда – 8 833 минг сўм.
Белгиланган тартибда ҳали рўйхатдан ўтказилмаган ва баҳоланмаган янги (янги қурилган) турар жойлар бўйича мол-мулк солиғи мол-мулк шартли қийматининг икки баробари миқдоридан келиб чиқиб ундирилади.
Солиқни тўлаш тартиби ўзгармади. 2016 йилдагидек у солиқ солиш объектининг инвентаризация қийматидан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда тўланади. Бироқ, 3 000 минг сўмдан кам бўлмаган инвентаризация қиймати қабул қилинади.
Мисол келтирамиз. Тошкент шаҳридаги бир хонали квартиранинг инвентаризация қиймати кадастр ҳужжатлари бўйича 2 500 минг сўмни ташкил этади, унинг умумий майдони – 28 кв.метр. Квартиранинг ушбу қиймати ва унинг майдонига мос солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда мол-мулк солиғи қуйидагича бўлади: 2 500 х 1,7% = 42,5 минг сўм. Аммо 42,5 минг сўм эмас, балки 51 минг сўм тўлашга тўғри келади. Чунки 2 500 минг сўмга эмас, балки 3 000 минг сўмга солиқ солинади (3 000 х 1,7%).
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Ирина Ахметова
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»