Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (20.08.2018 йилда 2439-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларнинг 4.3-банди 010-сатрининг «Кўрсаткичлар» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 181-моддасида кўрсатилган» деган сўзлар чиқариб ташланди. Ушбу сатрда ЖШДСнинг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар кўрсатилади. Бироқ, Солиқ кодексининг 181-моддасида назарда тутилган даромадлардан ташқари, қуйидаги даромадларга ҳам 7,5%лик энг кам ставка бўйича солиқ солинади:
- касаначиларнинг (24.05.2017 йилдаги ПҚ–2996-сон қарорнинг 3-банди);
- Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича жисмоний шахслар томонидан олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги (30.06.2017 йилдаги ПФ–5099-сон Фармоннинг 8-банди).
Тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисида маълумотномада (I бўлим 5-банди) дивидендлар тарзида олинган ва дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадлар акс эттириладиган сатрга «2018 йил 1 апрелигача» сўзлари қўшимча қилинди. Шунингдек мазкур аниқлаштириш билан иловага қўшимча ҳаволалар киритилди. Жисмоний шахсларнинг бундай даромадларини солиқ солишдан озод қилиш бўйича имтиёз 2018 йил 1 апрелгача амал қилганлиги муносабати билан ушбу қўшимча киритилди.
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияда ҳам дивидендлар бўйича имтиёзлар бекор қилингани акс эттирилди – II бўлими 12-бандининг «д» кичик банди «2018 йил 1 апрелигача» сўзлари билан тўлдирилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.08.2018 йилдан кучга кирди.
Ирина Ахметова.
Қуйидаги НҲҲга ҳам қаранг: