Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

ЖШДС ставкаси пасаяди. Бундан ким фойда кўради?

29.12.2015

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи шкаласининг иккинчи ставкаси 1 фоизга пасаяди. 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб, Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан у 7,5% миқдорида белгиланди..

 

Эслатиб ўтамиз,  4 поғонали солиқ солиш шкаласи 2015 йил 1 январдан бошлаб жорий қилинган (2014 йилда – уч поғонали). У 1 ЭКИҲгача бўлган даромадларга ноль ставка, 1 дан 5 ЭКИҲгача даромадларга  энг кам ставка, 5 дан 10 ЭКИҲгача даромадларга ўртача ставка ҳамда 10 ЭКИҲдан ортиқ даромадларга энг юқори ставка белгиланишини кўзда тутади.

 

Солиқ солишнинг янги шкаласига биноан энг кам ставка 8,5 дан 7,5% гача пасаяди. Ставкаларнинг пасайишидан, биринчи навбатда, Солиқ кодексига мувофиқ энг кам ставка бўйича солиқ солинадиган даромадлар оладиганлар ютади. Бу:

 

мол-мулкни ижарага беришдан;

 

баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун;

 

вақтинчалик қишлоқ хўжалиги ишларини бажарганлик учун;

 

жисмоний шахслардан текин олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзида олинган;

 

жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар.

 

Бироқ солиқ солинадиган даромадларга эга қолган жисмоний шахслардан  ҳам камроқ солиқ ушлаб қолинади, чунки уни, масалан, ўртача ёки энг юқори ставкаларда ҳисоб-китоб қилишда ҳам ноль ставка, ҳам энг кам ставка ҳисобга олинади. Бу дегани, шкаланинг камроқ энг кам ставкаси солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун ижобий таъсир кўрсатади ҳамда даромад солиғининг реал ставкаси доим  номинал (шкала бўйича) ставкасидан паст бўлади.

 

Эксперт баҳосига кўра ЖШДС энг кам ставкасининг пасайиши аҳоли даромадларини 230 млрд сўмдан ортиқ ошириш ва айни вақтда ўртача даражадаги даромадларга эга солиқ тўловчилар учун солиқ юкини 6,2 дан 5,5% га пасайтириш имконини беради.

 

ЖШДСнинг ўртача ва энг юқори ставкалари миқдорлари 2016 йилда олдингидек қолди – 17 ва 23%.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Ирина АХМЕТОВА,

наш эксперт.