Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.2023 йилдаги «Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 601-сон қарори қабул қилинди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этиб, сўровномани тўлдириши ва тегишли ҳужжатлари илова қилиши лозим (илова ҳужжатлар рўйхати – шу ерда).
Сўровномани тўлдиришда ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди, мурожаатни кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
Солиқ органи 5 иш куни ичида имтиёзни қўллаш ёки уни қўллашни рад этиш ҳақида мурожаатчига жавоб йўллайди.
Имтиёз қўлланганда қарор қабул қилинган кундан бошлаб 15 кун ичида аризачининг пластик картасига маблағлар тўлаб берилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.11.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.