Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

К.Беҳзод номидаги институтга малакали кадрлар жалб этилади

13.01.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 8.01.2021 йилдаги «Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 8-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти (кейинги ўринларда – Институт) фаолиятини янада такомиллаштиришнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик, музейшунослик соҳаларида юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини шакллантиришга қаратилган стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • кадрлар тайёрлашнинг мақсадли тизимини шакллантириш, атоқли ижодкор-рассомларнинг «ўқув-ижодий устахонаси» тизимини жорий этиш;
  • бадиий таълим соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, ўқув жараёнига таълимнинг инновацион усулларини кенг жорий этиш;
  • таълим сифатини ошириш, нуфузли хорижий олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари иштирокида онлайн курслар, маърузалар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш;
  • ўқув-тарбиявий ва илмий жараённи самарали бошқариш мақсадида кадрлар захирасини мақсадли тайёрлаш, Институтнинг илмий ва ижодий салоҳиятини ошириб бориш, ўзини ўзи бошқариш, молиялаштириш, фаолиятини тижоратлаштиришнинг асослари ва тамойилларини шакллантириш.

 

Қарор билан Институт фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди, дастурда 2025 йилга қадар бўлган давр қамраб олинган.

 

Институтга юқори малакали ўқитувчиларни жалб этишни рағбатлантириш масалаларига эътибор қаратилди. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтда фаолият юритиб келаётган профессор-ўқитувчиларнинг ижодий фаолияти натижалари қуйидагиларга тенглаштирилади:

  • «Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби», «Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми», «Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси» фахрий унвонлари – профессор илмий унвонига;
  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвонлари – доцент илмий унвонига.

 

Ўзбекистон Бадиий академиясига Институт билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги вазифаларни амалга ошириш топширилди:

  • Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг ўқув режаси ва дастурлари ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини таъминлаш;
  • Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатларнинг таълим жараёнига Институт профессор-ўқитувчилари белгиланган тартибда ҳақ тўланган ҳолда жалб этилишини таъминлаш.

 

Институтнинг васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди. Кенгаш таркибига вазир ўринбосарлари даражасида манфаатдор вазирликлар ва идоралар, уюшмалар вакиллари, олимлар, етакчи санъат арбоблари ва педагоглар киритилди.

 

Қуйидагилар Васийлик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • ташкилий, молиявий, ўқув-методик ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш, шу жумладан, инфратузилмани яхшилаш, замонавий ўқув-лаборатория ускуналари ҳамда жиҳозлари билан таъминлашни амалий қўллаб-қувватлаш;
  • тасвирий ва амалий санъат, санъатшунослик, музейшунослик ҳамда дизайн соҳасидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда талабаларнинг амалиётларини тегишли соҳа ташкилотларида ташкил этиш;
  • битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича мақсадли ҳамкорликни йўлга қўйиш, илмий-педагог кадрлар тайёрлашнинг истиқболли йўналишларини белгилашда кўмаклашиш;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, техник кўмак маблағларини ва бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш;
  • хорижий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларидан етакчи мутахассисларни таълим жараёнига жалб қилишда кўмаклашиш;
  • талабалар турар жойлари шароитини яхшилаш, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, уларнинг дам олиши учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш.

 

Ушбу қарор Президентнинг 21.04.2020 йилдаги «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4688-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.01.2021 йилдан кучга кирди.


Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50