Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Кам таъминланган оилаларга Янги йилга 800 минг сўмдан тўланади

23.12.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 21.12.2021 йилдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-56-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан 2021 йилнинг декабрь ойида қуйидагиларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

  • 2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга;
  • 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;
  • 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.