Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил Солиқ кодекси: нималар ўзгаради, нималар аввалгича қолади Хизмат сафари харажатларининг қайси меъёрларини солиқ солиш мақсадларида қўллаш керак МҲХСга ўтишнинг асосий босқичлари

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузурида – учта кенгаш

08.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

Бу Мувофиқлаштирувчи кенгаш, Жамоатчилик маслаҳат кенгаши ва Эксперт кенгаши (ВМнинг 7.08.2019 йилдаги 650-сон қарорига қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил январь ойида Давлат рақобат қўмитаси негизида Давлат активларини бошқариш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

 

Мувофиклаштирувчи кенгашнинг миссияси - капитал бозорини қайта қуришга йўналтирилган ислоҳотларни идоралараро мувофиқлаштириш. У миллий вазирлик ва идоралар раҳбарлари ва (ёки) ходимлари орасидан шакллантирилади. Асосий мақсади - республика капитал бозорининг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш. Мувофиклаштирувчи кенгашга қуйидаги функциялар юклатилади:

  • Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги лойиҳа гуруҳи фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш орқали капитал бозори ривожланишини рағбатлантириш бўйича ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш;
  • капитал бозори ривожланишининг мажмуавий стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга халқаро молия институтлари ва таклиф этилган (маҳаллий ва халқаро) маслаҳатчиларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш.

 

Агентлик ҳузурида капитал бозорини ривожлантириш бўйича таклифларни тайёрлаш ва муҳокама қилиш учун Жамоатчилик маслаҳат кенгаши ташкил этилади. Унинг аъзоларининг сони, шахсий таркиби ва низоми идора раҳбари томонидан тасдикланади. Қуйидагилар мазкур кенгашнинг асосий вазифаларига киради:

  • мамлакат капитал бозорини ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  • капитал бозори ва корпоратив бошқарувнинг келгуси ривожланишига тўсқинлик қилувчи муаммоли масалаларни муҳокама қилиш;
  • мамлакат капитал бозоридаги ишларнинг ҳолатини тубдан яхшилашга қаратилган ҳужжатларни амалда рўёбга чиқариш механизмларини танқидий кўриб чиқиш;
  • қонунчилик базасини, шу жумладан, Агентликка кўриб чиқиш учун киритиладиган НҲҲларни ишлаб чиқиш ва муҳокама қилиш йўли билан такомиллаштиришда иштирок этиш.

 

Бундан ташқари, Агентлик директор бошчилик қиладиган капитал бозори ривожланишининг стратегиясини тайёрлаш ва рўёбга чиқариш учун эксперт кенгашини ташкил этиш ҳуқуқига эга. Унинг аъзоларининг сони, шахсий таркиби ва  низоми ҳам директор томонидан тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-11-12
  • USD:12803.81 (+0.00) сум
  • EUR:13677.03 (+0.00) сум
  • RUB:130.64 (+0.00) сум