Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Карантин рухсатномаси ёки фитосанитар сертификати қандай олинади

13.02.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 65-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан қуйидаги тартибни белгиловчи низомлар тасдиқланган:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш;
  • ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномаси ва фитосанитар сертификати бериш. 

 

Маълумот учун: ўсимликлар карантини – қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар дунёсига катта иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларнинг кириб келиши, тарқалиши ҳамда зарар етказишининг олдини олиш ва уларга қарши кураш чораларини амалга оширишга қаратилган тадбирлар мажмуаси.

 

Ҳудудни ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомда қуйидагиларнинг тартиби белгиланган:  

  • республикага карантиндаги маҳсулотларни олиб кириш;
  • олиб кирилаётган карантиндаги маҳсулотлар ва транспорт воситаларини назоратдан ўтказиш;
  • карантиндаги маҳсулотларни Ўзбекистондан транзит тарзида олиб ўтиш;
  • транспорт воситаларини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан зарарсизлантириш ва тозалаш;
  • карантиндаги маҳсулотлардан фойдаланиш ва мамлакат ҳудудида аниқланган зарарли организмларга қарши курашиш.

 

Бу – муҳим! Карантин назоратидаги маҳсулотларни етиштирувчи, тайёрловчи, реализация қилувчи, қайта ишловчи, экспорт ёки импорт қилувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг омборхоналари ҳар ойда бир марта ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекциялари томонидан карантин назоратидан ўтказилади. Карантиндаги ёки зарарли бегона объектлар аниқланганда маҳсулотлар тозаланади, чиқиндилар эса ёқиб юборилади.

 

Карантиндаги маҳсулотларни олиб кириш қоидалари

 

Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни мамлакатимизга олиб киришга фақат қуйидаги асосларга кўра йўл қўйилади:

  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан бериладиган карантин рухсатномаси;
  • экспорт қилаётган мамлакатнинг ваколатли давлат органи томонидан бериладиган фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси.  

 

Мамлакатимизга олиб кирилаётган карантиндаги маҳсулотлар ва транспорт воситалари  ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан давлат чегарасидан ўтиш жойларида ташкил этилган ўсимликлар карантини чегара масканларида назоратдан ўтказилади.   

 

Маълумот учун: ҳужжатда республикага олиб кириладиган ва унинг ташқарисига олиб чиқиладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар рўйхати берилган (маҳсулотларнинг номи ва ТИФ ТН бўйича кодлари кўрсатилган).   

 

Карантин рухсатномаси ва фитосанитар сертификатини бериш тартиби

 

Карантин рухсатномаси карантин назоратидаги маҳсулотларни республикага олиб кириш ёки унинг ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтиш учун берилади.

 

Фитосанитар сертификати – карантин назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистондан экспорт қилиш учун берилади ва унинг хавфсизлигини тасдиқлайди. Товарнинг ҳар бир транспорт бирлигига берилади.    

 

Юқорида кўрсатилган ҳужжатларни олиш учун юридик ва жисмоний шахслар – ариза берувчилар Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига (рухсатнома олиш учун) ёки ҳудудий инспекцияларга (сертификат олиш учун) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:

  • белгиланган шакл бўйича ариза;
  • аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Карантин рухсатномасини бериш

 

Фитосанитар сертификатини бериш

Юкнинг оғирлиги

Банк йиғими миқдори

(шарҳ эълон қилинган кундаги ЭКИҲга нисбатан %да)

 

 

1 ЭКИҲ

(эълон қилинган санада – 172 240 сўм)

10 кг гача битта жўнатма учун (қўл юки)

15% (25836 сўм)

ҳар бир юк ортилган транспорт туркуми учун:

–  100 кг гача

18% (31003,2 сўм)

– 500 кг гача

20% (34448 сўм)

– 1000 кг гача 

25% (43060 сўм)

– 1000 кг дан ортиқ

50% (86120 сўм)

 

Ариза тегишли инспекцияларга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда (ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда) тақдим этилиши мумкин. Рухсат берувчи ҳужжатларни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза келиб тушган кундан бошлаб 7 иш куни давомида қабул қилинади.

 

Рухсатноманинг амал қилиш муддати – берилган кундан бошлаб 30 кунгача (рухсатноманинг амал қилиш муддати тугагунча ариза бериб, ушбу муддатни узайтириш мумкин).

 

Сертификатнинг амал қилиш муддати – маҳсулотларнинг импорт қилаётган мамлакатга келиш кунигача. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 1.02.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

 

Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50