Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Касб-ҳунар таълими соҳасида янги муассасалар ташкил этилди

06.02.2018

 

Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПҚ–3504-сон қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази (Марказ), унинг ҳузурида эса Инновацион ривожланиш, касб-ҳунар таълими тизимидаги педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти (Институт) ташкил этилди.

 

Марказ ОЎМТВнинг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази негизида ташкил этилиб, барча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва шартномалар бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. У касб-ҳунар таълими соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш билан шуғулланади. Яқинда киритилган ўзгартиришлар нуқтаи назаридан касб-ҳунар коллежлари тасарруфига берилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, банклар ва йирик корхоналар билан ҳамкорликда ушбу вазифани ҳал этади (батафсил қаранг).

 

Ҳужжат билан Марказ, унинг марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ташкилий тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони тасдиқланган.

 

Ўз навбатида, Институт иккита муассаса негизида ташкил этилмоқда:

 

1 – ОЎМТВнинг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти;

 

2 – ОЎМТВнинг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизмати. 

Унга қуйидаги вазифалар юклатилди:

  • таълим дастурлари тузилиши ва мазмунини такомиллаштириш юзасидан мунтазам иш олиб бориш, умумий таълим услубияти доирасида уларнинг самарадорлиги ва мослашувчанлигини таъминлаш, янги ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ўқув жараёнига жорий этиш;
  • тизимдаги педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг янги шакл ва усулларини жорий этиш, замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини бошқаришнинг янги вертикалини ташкил этиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 3.02.2018 йилдан кучга кирди. 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

 Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2024-12-19
  • USD:12861.83 (+0.00) сум
  • EUR:13497.20 (+0.00) сум
  • RUB:125.47 (+0.00) сум