Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2024 йилдаги "Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМҚ-900-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Низомда, хусусан, ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётлари ўрнига ишлаб чиқариш амалиётининг ягона тизими жорий этилиши белгиланган. Бунда ишлаб чиқариш амалиёти давомида ўқувчиларга корхоналарнинг тажрибали ходимлари устоз сифатида бириктирилади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини иш берувчилар ва ўқув муассасаси томонидан баҳолашнинг қўшма тизими йўлга қўйилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.01.2025 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев