Президентнинг 28.12.2016 йилдаги ПҚ–2705-сон Қарори кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда
Кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда
12.01.2017

2017-2020 йилларда кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари комплекси қабул қилинди. У қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олган:
- ёлғиз қолган кексалар ва ногиронлар ҳаёти даражаси ва сифатини оширишга қаратилган қўшимча шарт-шароитларни яратиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;
- кексалар ва ногиронларга тиббий хизмат кўрсатишнинг сифати ва даражасини ошириш;
- ёлғиз қолган кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, манзилли ижтимоий ҳимояни кучайтириш, уларга кўрсатилаётган моддий ёрдамни кенгайтириш;
- тиббиёт ва тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
Кўрсатилган даврда тадбирларни амалга ошириш учун жами 466 586 млн. сўм йўналтирилади, улардан:
- Давлат бюджети маблағлари – 390 460 млн. сўм;
- бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг маблағлари – 56 046 млн. сўм;
- ижрочилар маблағлари – 20 080,0 млн. сўм;
- халқаро молия институтлари кредитлари ва грантлари – 108,7 млн. АҚШ доллари.
2017-2020 йиллар мобайнида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26 тиббий-ижтимоий муассасалари қурилади ва реконструкция қилинади. Ишларни молиялаштиришнинг асосий параметрлари ҳам қарор билан тасдиқланган.
Қуйидагича тартиб жорий қилинмоқда, унга кўра:
- 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳар бир туман (шаҳар) бўлимида биттадан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларида учтадан, марказий аппаратда 8 нафар ходим ҳисобидан "Нуроний" жамғармаси штат бирликлари таъминотини бюджетдан молиялаштиришга қабул қилиб, "Нуроний" жамғармаси пенсионер ходимларига пенсияларни 100 фоиз миқдорда тўланади;
- бюджет маблағлари ҳисобига таъминланаётган "Нуроний" жамғармаси ходимларига "Наврўз" ва "Мустақиллик" байрамларига мукофотлар "Нуроний" жамғармаси бўлимларида лавозим окладининг 50 фоизи миқдорида ва марказий аппаратда лавозим окладининг 100 фоизи миқдорида тўланади;
- Президентнинг "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонига мувофиқ, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланма қийматига тенг компенсация олиш ҳуқуқини берилади;
- бюджет маблағлари ҳисобига бепул тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими доирасида кексалар, ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийларини соғломлаштиришни таъминлаш учун 2017-2019 йилларда Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида санаторийлар қурилади.
Ҳужжат билан кўрсатилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш учун шахсий масъулият юкланган ва тегишли давлат органлари ва ташкилотларга алоҳида топшириқлар берилган.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материал:
«Нуроний» жамғармасини молиялаштириш кенгайтирилди
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади