Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тадбиркорлар қадоқланган мева ва сабзавотларни реализация қилишда қандай янги имтиёзларга эга бўладилар Товарни қайтаришда барча муддатлар ўтгандан сўнг қандай ЭҲФ тақдим этиш керак Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қандай қўллаш ҳамда солиқ ҳисоботида акс эттириш керак

«Келажак бунёдкори» медали таъсис этилди

04.01.2018

 

28.12.2017 йилдаги ЎРҚ-451-сон Қонун билан «Келажак бунёдкори» медали тўғрисидаги низом ва унинг тавсифи тасдиқланди. 

 

«Келажак бунёдкори» медали билан ватанпарварлик, фидойилик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этиб, халқ манфаатлари учун садоқат билан хизмат қилаётган, Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган, шунингдек ўқишда ва меҳнат фаолиятида катта ютуқларга эришган, 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахслар мукофотланади.

 

Мукофотланганларга ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида бир йўла пул мукофоти тўланади.

 

Доира шаклидаги медалнинг (диаметри – 34 мм, қалинлиги – 2,2 мм) ўзи дастлаб никель (0,5 мк), кейин эса олтин (0,25 мк)  билан қопланган мис қотишмасидан тайёрланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 29.12.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


 

Олег Заманов,

 экспертимиз.