Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда юридик шахслар коммунал хизматлар учун қанча тўлайди: амалдаги тарифлар Ит ва мушуклар учун озуқани қайси бирликларида ўлчаш керак Чет эл валютасида тушум келиб тушмаганда нима қилиш керак

Кичик бизнес ХСЯКБДда шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим тўлашдан озод қилинди

09.03.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2016 йилдаги  47-сон Қарори билан «Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом»га ўзгартириш ва қўшимча киритилди.

 

Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришга шартномаларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекциясида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (8.05.2014 йилдаги 117-сон ВМҚ билан тасдиқланган) киритилган ўзгартириш ва қўшимчага мувофиқ ХСЯКБДда тузилган экспорт контрактини ёки унга қўшимча битимни Ярмарка дирекциясида рўйхатдан ўтказишда, агар мурожаат қилувчи кичик тадбиркорлик субъекти бўлса, шартномалар тузишда хўжалик субъектларига кўмак бериш бўйича хизматлар учун воситачилик ҳақини ундирилмайди. Тегишинча, мазкур субъектлар тўлов тўланганлиги ҳақидаги ҳужжатни тақдим этишлари шарт эмас.

 

Илгаригидек ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни етказиб беришга ва экспорт қилишга шартномалар ёки қўшимча битимни рўйхатдан ўтказишда кичик бизнес субъектлари Ярмарка Дирекциясига тўлов кунида республикада белгиланган ЭКИҲнинг 1 баравари, қолган хўжалик юритувчи субъектлар ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида воситачилик ҳақи ундирилади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 
тайёрлади.