Президентнинг “Кичик тадбиркорликни ривожлантириш Кафолат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Кичик бизнес кредитлари бўйича Кафолат жамғармаси ташкил этилди
Кичик бизнес кредитлари бўйича Кафолат жамғармаси ташкил этилди
21.02.2017
Эслатиб ўтамиз, аввал Кафолат жамғармаси ташкил этилиши ҳақида Давлат рақобат қўмитаси хабар берганди.
Кафолат жамғармаси акциядорлик жамияти шаклида республика ҳудудларида филиалларини очган ҳолда ташкил этилади. У қуйидагилар билан шуғулланади:
- кичик тадбиркорлик субъектларига янги замонавий технологик ускуналар харид қилиш ва бошқа мақсадларда бериладиган тижорат банклари кредитларининг гаров билан қопланмаган қисмини таъминлаб бериш;
- тижорат банкларидан кредитлар олиш шартлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига маслаҳат ёрдамлари кўрсатиш;
- юқори технологияли ва инновациявий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва кенгайтиришда кичик тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш;
- таъминот берилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг олиб бориш, шунингдек, тижорат банклари томонидан берилган кредитларни ўз вақтида қайтариш ва таъминот сифатида тақдим этилган Кафолат жамғармасининг мажбуриятини қоплашни назорат қилиш;
- Кафолат жамғармасининг ресурс базасини кенгайтиришга халқаро молия институтлари, хорижий фондлар ва банкларнинг маблағларини жалб этиш.
Кафолат жамғармаси томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига ишонч хати қайтариш ва қоплаш асосида тижорат банклари томонидан кредит бериладиган муддатга тақдим этилади. Бунинг учун Кафолат жамғармаси, кредит берувчи банк ва қарз олувчи ўртасида кафиллик шартномаси тузилади, у қарз олувчининг кредит шартномаси (лизинг шартномаси) бўйича мажбуриятларининг таъминоти бўлади. Бироқ таъминот кредит суммаси умумий миқдорининг 50 фоизидан ва эквиваленти 100 000 минг АҚШ долларига тенг суммадан ошмайди. Яъни ҳар қандай ҳолатда ҳам банкка кредитни қайтариш таъминотининг бошқа турларини тақдим этиш керак.
Кафолат жамғармаси молиявий барқарорлигини таъминлаш учун чеклов ҳам жорий қилинди - Кафолат жамғармаси томонидан тақдим этиладиган таъминотнинг максимал умумий миқдори - унинг маблағларининг 5 карра миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Кафолат жамғармасининг бошланғич устав фонди 100 млрд сўмни ташкил қилади. Давлат рақобат қўмитаси 50% акциялар билан унинг асосий акциядори бўлди. ТИФ Миллий банки (20%), Ўзбекистон Банклар уюшмаси (5%), Савдо-саноат палатаси (2%) унинг бошқа йирик акциядорлари бўлишди. Шунингдек, акциядорлар таркибига 15 та тижорат банки ва 3 суғурта компанияси кирди.
Маълумот учун: Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади (ФКнинг 292-моддаси 1-қисми).
Қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди (ФКнинг 293-моддаси). Кафолат жамғармаси таъминотининг миқдори кредит суммасининг 50%идан ошиши мумкин эмаслигини инобатга олган ҳолда шунга ўхшаш шартлар Кафолат жамғармаси шартномаларига киритилиши эҳтимоли юқори.
Мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади (ФКнинг 295-моддаси).
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Самир ЛАТИПОВ,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»