Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Декабрь: бош бухгалтер йил охиригача қандай ишларни тугатиши керак 29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни юборишда юзага келган муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин эди Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар

Ким Mirzo Ulugbek Innovation Center резидентига айланиши мумкин

28.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2017 йилдаги 631-сон қарори билан  Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Марказ дирекцияси ташкил этилди

 

Тошкент шаҳридаги Инха университети муассислигида Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази дирекцияси (МЧЖ шаклида) ташкил этилди. У Тошкент шаҳри, Зиёлилар кўчаси 13а-уй манзилидаги университет биносига жойлаштирилди.

 

Дирекция марказ резиденти мақомини олиш учун юридик шахслардан аризалар қабул қилишни ташкил этади, эксперт ёрдам ва маслаҳат хизматларини кўрсатади, резидентлар зиммаларидаги мажбуриятларнинг бажарилиши мониторингини юритади.

 

Қандай ҳужжатлар зарур

 

Инновация маркази резидентига айланиш учун қуйидагилар зарур:

  • «Компьютер дастурлаш, маслаҳат бериш ва бошқа қўшимча хизматлар», «Маълумотларни жойлаштириш ва қайта ишлаш бўйича хизматлар, Web-порталлар» ёки Мувофиқлаштирувчи кенгаш (инновация марказининг олий бошқарув органи) томонидан белгиланадиган фаолият турларидан бирини (ИФУКга мувофиқ) амалга ошириш;
  • юқорида кўзда тутилган фаолият турлари бўйича иқтисодий асосланган бизнес-режаларга эга бўлиш.

 

Инновация маркази резидентлари сифатида рўйхатдан ўтиш учун, юридик шахслар Дирекцияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • тасдиқланган шакл бўйича ариза;
  • устав ёки бошқа таъсис ҳужжатининг нусхаси;
  • юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси. Агар унда низомда талаб этилганидан кўра бошқа фаолият тури кўрсатилган бўлса, белгиланган фаолият турига ИФУК кодини ўзгартирган ҳолда ўтиш мажбурияти акс этган кафолат хати тақдим этилиши даркор;
  • тегишли фаолият тури бўйича бизнес-режа. 

 

Дирекция аризаларни рўйхатга олади ва уларни кўриб чиқиш тўғрисидаги ахборотни расмий сайтида жойлаштиради. Ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати рўйхатга олинган кундан бошлаб 7 иш кунини ташкил этади.

 

Ҳужжатларни кўриб чиқиб, юридик шахсни резидент сифатида рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Қуйидаги ҳолатларда рад этилиши мумкин:

  • ҳужжатларни талаб даражасига мос бўлмаган ва белгиланган талабларни бузган ҳолда расмийлаштириш, шунингдек, ҳужжатларда ноаниқ ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;
  • фаолиятни маънавий эскирган, истиқболи йўқ ёки аҳамияти катта бўлмаган йўналишлар бўйича амалга ошириш, бу илмий-техник экспертиза хулосаси билан тасдиқланади;
  • юридик шахс ёки у билан боғлиқ шахсларнинг Инновация маркази олдида Инновация маркази резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги олдинги шартномалар бўйича бажарилмаган мажбуриятларининг мавжудлиги.

 

Резидентда қандай мажбуриятлар вужудга келади

 

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда 5 иш куни мобайнида резидент ва дирекция ўртасида шартнома тузилади.

 

Эслатиб ўтамиз, инновация маркази резидентлари солиқ, божхона имтиёзлари ҳамда алоҳида валюта режимидан фойдаланади. Бу ҳақда батафсил – бу ерда

 

Бунда иновация маркази резиденти ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:

  • кўрсатилган фаолият турларинигина амалга ошириш;
  • Дирекциянинг сўровига кўра ўз фаолияти тўғрисида Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланадиган муддатларда ва шаклга кўра ахборот, жумладан статистик ва солиқ ҳисоботи нусхаларини тақдим этиш;
  • ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июлигача молия-хўжалик фаолияти мажбурий аудитини ўтказиш ва аудиторлик хулосасининг бир нусхасини Дирекцияга юбориш;
  • ҳар ойда Дирекциянинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига, Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорида белгиланган ставкалар бўйича (соф фойданинг 1%идан кўп бўлмаган миқдорда) ажратма ўтказиш.

 

Мақомдан кимни қандай маҳрум этишади?

 

Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорига кўра, шу жумладан, резидент томонидан шартнома шартлари  ва талабларига риоя қилинмаган тақдирда Дирекция хулосаси бўйича, шунингдек, ихтиёрий тарзда ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда резидент мақомидан маҳрум қилиниши мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   



Олег Заманов,

экспертимиз.

 

 

Валюталар курси

2024-12-12
  • USD:12865.66 (+0.00) сум
  • EUR:13510.23 (+0.00) сум
  • RUB:125.14 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50