Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Ким валюта тушумини сотиши керак эмас

22.05.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2017 йилдаги 290-сон қарори билан Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига қўшимчалар киритилди.

 

Киритилган тузатишлар билан ҳужжат илгари қабул қилинган ҳужжатларга мувофиқлаштирилди.   Натижада валюта тушуми қисмида мажбурий сотишдан озод қилинадиган тушумлар рўйхати кенгайтирилди. Эслатиб ўтамиз, уларга қуйидагилар ҳам киради:

  • Туроператорларга улар кўрсатган туристик хизматлардан келиб тушган валюта (мазкур қоида 2017 йилдан бошлаб амал қилмоқда, батафсил - бу ерда);
  • Тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоқлари ноозиқ-овқат истеъмол товарлари экспортидан олинган валюта. Эслатиб ўтамиз, жами бундай товарларнинг 7 тури мавжуд: тайёр: (пахтадан, аралаш ва шойи (атласдан ташқари) матолар, тайёр тикув буюмлари ва кийимлар, бош кийимлари (миллий бош кийимларидан ташқари), пайпоқ маҳсулотлари, шунингдек тўқимачилик галантереяси (тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари учун имтиёзлар ҳақида батафсил – бу ерда);
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган юридик шахсларнинг ўзи ишлаб чиқарган саноат маҳсулотлари экспортидан олинган валюта, бундан айрим хом ашё товарлари мустасно (бу ҳақда ҳам аввал сўз юритилганди).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов, экспертимиз.



 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48