Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Коллеж ва лицейларда психолог штатлари оширилади

16.01.2019

Рус тилида ўқиш


Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари тасдиқланди (рўйхат рақами 3119, 11.01.2019 й.).

 

Энди ҳар бир лицей ва коллежда директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари ва бош бухгалтер бўлади. Илгари директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари лавозими ўқувчилар сони 300 нафар ва ундан кам бўлганда доимий асосда жорий этилмас эди. Бош бухгалтернинг доимий позицияси эса ўқувчилар сони 150 нафардан ошмаса мавжуд бўлмас эди.

 

Чет тили чуқурлаштирилиб ўқитиладиган академик лицейларда директор ўринбосари илгаригидек 0,5 ставка бўйича эмас, балки “тўлиқ” ставка бўйича ишлайди.

 

Бўлим мудирлари лавозимини киритиш учун меъёр 150 нафар ўқувчига 1 бирликдан 100 нафар ўқувчига 1 бирликкача камайтирилди.

 

Психологлар кўпроқ бўлади. Уларнинг сони ўқувчилар сонига ҳам боғлиқ бўлади:

  • 250 нафаргача - 1 бирлик;
  • 250 нафардан 800 нафаргача - 1,5 бирлик;
  • 800 нафардан 1600 нафаргача - 2 бирлик;
  • 1600 нафардан 3000 нафаргача - 2,5 бирлик;
  • 3000 нафар ва ундан ортиқ бўлса – 3 бирлик.

 

Шунингдек, ҳар бир коллеж ва лицей ўқувчилар сонидан қатъи назар ахборот-кутубхона технологияси бўйича етакчи мутахассис, ўқув бўлими услубчиси, кадрлар бўйича инспектор, комендант  ва омборчи лавозимларига эга бўлади (позицияга боғлиқ ҳолда 0,5 ва 1 бирлик).

 

Хўжалик мудирлари (директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари лавозими киритилиши муносабати билан), шунингдек ахборот-ресурс марказлари 1-тоифали муҳандис-дастурчилари қисқартиришга тушди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум