Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Электрон тўлов тизимлари хизматларидан фойдаланишни қандай бошлаш керак Жисмоний шахс нотурар жой объектларини мустақил баҳолаш ҳақида солиқ органларига қандай хабар бериши керак (йўриқнома) Қўшиб олиш шаклидаги қайта ташкил этиш қандай ўтказилади

Концерт рекламаси фонограммадан фойдаланиш тўғрисида маълумот бериши керак

13.03.2025

Рус тилида ўқиш

11.03.2025 йилдаги  ЎРҚ-1046-сон Қонун билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига жонли ижро санъатини янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

«Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг жонли ижро санъатини ривожлантириш йўналишидаги ваколатларини, шунингдек концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш даражасига қараб мусиқий ва бошқа асарларни ижро этиш усулларини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Бундан ташқари «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ва «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш даражаси ҳақида ахборот бериш тартибини белгиловчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

Хусусан, концерт-томоша тадбири рекламаси фонограммадан фойдаланиш даражаси тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олиши керак. Бунда ташқи реклама орқали жойлаштириладиган ахборот умумий реклама майдонининг камида 10 фоизини ташкил этиши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.03.2025 йил кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова