Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Конституцияга тузатишларнинг бир қисми кучга кирди

10.04.2017

«Халқ сўзи» газетасида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди. 

 

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда Судьялар олий кенгаши ташкил этилди. Кенгаш судьялар ҳамжамиятининг органи бўлиб, у суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашади. Асосий Қонунимиз Судьялар олий кенгашининг раиси Президентнинг тақдимига биноан Сенат томонидан тайинлашини мустаҳкамлади. Янги органнинг раиси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Кенгашнинг қолган аъзолари Президент томонидан тасдиқланади.

 

Ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьяларини, туманлараро, туман, шаҳар судлари раислари ва судьяларини Президент билан келишган ҳолда лавозимга тайинлаш Судьялар олий кенгашининг энг асосий ваколатларидан бири ҳисобланади.

 

Тегишинча, ўзгаришлар судьяларни тайинлаш тартибига ҳам дахл қилди. Эндиликда бу қуйидаги тарзда амалга оширилади:

 

  • Конституциявий суд ва Олий суднинг бутун таркиби Сенат томонидан Президент тақдимномасига биноан сайланади;

 

  • вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарлари, Ҳарбий суд раиси Президент томонидан Судьялар олий кенгаши тақдимномасига биноан тайинланади;

 

  • Қорақалпоғистон Республикасининг барча судлари судьялари - Судьялар олий кенгашининг номзодлар тақдимномаси билан Жўқорғи Кенес томонидан сайланади, тайинланади (номзодларни Президент билан келишиш ҳақида Ўзбекистон Конституциясида ҳам, “Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонунда ҳам тўғридан-тўғри айтиб ўтилмаган, эҳтимол, ушбу масала Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига ва «Судлар тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш чоғида  ҳал этилса керак, ҳозир улар бўйича бундай келишув мажбурий);

 

  • барча қолган судьялар, жумладан, туманлараро, туман ва шаҳар судлари раислари – Судьялар олий кенгаши томонидан Президент билан келишган ҳолда (изоҳ: судьядларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги норма ўзининг конституциявий аҳамиятини йўқотди – Асосий Қонундан чиқариб ташланди ҳамда «Судлар тўғрисида»ги ҳамда «Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Қонунларга киритилди).

 

Шунингдек, судьялар ваколатларининг муддатлари тўғрисидаги норма ҳам Конституциядан чиқарилди.

 

Судларнинг тизими ҳам ўзгаришларга юз тутди.

 

Изоҳ: Ўзбекистон Конституциясида Қорақалпоғистон Республикасида ўзининг олий судлари амал қилиши энди айтиб ўтилмаётир. Эндиликда бу фақат Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси (102-, 103-моддалар) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунида акс этган. Қабул қилинган тузатишлардан келиб чиқиб, ушбу ҳужжатларга ҳам ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда.

 

Бу муҳим: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судини бирлаштириш, маъмурий ва иқтисодий судларни ташкил этиш тўғрисидаги қоидалар 2017 йилнинг 1 июнидан амалга киритилади.

 

Ҳужжатнинг қолган қисмлари 2017 йилнинг 7 апрелидан кучга кирган.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48