Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Конвенция: ким ва нима учун жавобгар

21.11.2020

Рус тилида ўқиш

 

Минск ва Кишинев конвенциялари доирасида Ўзбекистоннинг ваколатли органлари белгиланди (17.11.2020 йилдаги ПҚ-4895-сон қарорга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон:

  • 2002 йил 7 октябрда Кишинев шаҳрида имзоланган Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга (Кишинев конвенцияси) қўшилди;
  • 1993 йил 22 январда Минск шаҳрида имзоланган Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга (Минск конвенцияси) доир 1997 йил 28 мартдаги Баённомани ратификация қилди.

 

Халқаро шартномалар доирасида Ўзбекистон томонидан ваколатли органлар этиб Олий суд, Бош прокуратура, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси, ИИВ, ДХХ, Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Кадастр агентлиги, «Ўзархив» агентлиги ва Пенсия жамғармаси тайинланди. Ҳар бир идора учун ваколатлари доирасидан келиб чиқиб, ўзаро ҳамкорлик масалалари белгиланди.

 

Ваколатли органларнинг раҳбарлари Минск Конвенцияси ва Кишинев Конвенциясидан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда мажбуриятларининг самарали бажарилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади. Бошқа аъзо давлатларнинг ваколатли органлари билан ўзаро ҳамкорлик бевосита юқорида кўрсатилган республика органлари ёки уларнинг ҳудудий органлари ёхуд тасарруфидаги ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

 

Улар томонидан масъул таркибий бўлинмалар ёки ташкилотлар мустақил равишда белгиланади ва бу ҳақда 3 кундан кечикмасдан ТИВга хабар берилади. Масъул этиб белгиланган таркибий бўлинмаларнинг жиддий заруратсиз алмаштирилишига йўл қўйилмайди.

 

Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар конвенциялар доирасида сўровларни кўриб чиқиш (ижро этиш) ва юборишда ваколатли органлар ҳамда уларнинг масъул таркибий бўлинмаларига тегишли маълумотларни тақдим этишда амалий ёрдам кўрсатади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50