Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори билан (рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь) Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги янги низом тасдиқланди (кейинги ўринларда – Низом).
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Корхоналар ва пенсия жамғармаси муносабатлари ўзгарди
Корхоналар ва пенсия жамғармаси муносабатлари ўзгарди
10.11.2016
У расмий эълон қилинган куни — 2016 йил 7 ноябрдан бошлаб кучга кирди.
Шу билан бирга илгари кучда бўлган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотди (рўйхат рақами 2262, 2011 йил 9 сентябрь).
Янги Низом билан ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) Ягона ғазна ҳисобварағига (кейинги ўринларда - ЯҒҲ) Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2771, 2016 йил 30 март) белгиланган тартибда ўтказилиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 4 апрелидан бюджетга тўловларнинг янги тартиби амалга кирган – тўлов топшириғида 20 хонали ЯҒҲдан ташқари, тегишли юридик ва жисмоний шахслар томонидан тегишли ҳудудда тўланадиган, бюджет таснифига мувофиқ ҳар бир тўлов бўйича ҳар бир бюджет учун очиладиган даромаднинг 25 хонали шахсий ғазна ҳисобварақларини кўрсатиш жоиз
Пенсия жамғармасининг пенсиялар тўлаш учун ҳаражатларини қоплаш
Барча ташкилотлар мулкчилик шаклидан қатъи назар Молия вазирлиги қошидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига унинг пенсия тўловлари учун сарфлаган маблағларини қуйидаги ҳолатларда қоплашга мажбур:
- "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон) Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига мувофиқ (кейинги ўринларда - Қонун) меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (3-сонли рўйхат, I қисм), уларнинг умумий белгиланган пенсия ёшига етгунларига қадар (эркаклар — 60 ёш, иш стажи камида 25 йил, аёллар — 55 ёш, иш стажи камида 20 йил);
- боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан (Қонуннинг IV-боби);
- ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун (Қонуннинг III-боби).
Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсиялар технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар умумий белгиланган пенсия ёшига етгунга қадар Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги иш билан таъминлаш марказларининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Пенсия жамғармасига қопланади.
Солиқ органлари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларининг Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатлари ҳақидаги маълумотларига асосан кўрсатилган маблағларни корхонанинг шахсий карточкасига ўтказади. Корхона ҳар йили 1 февралгача олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг барча ҳақиқий харажатларини тўлиқ қоплаши шарт.
Агар кўрсатиб ўтилган пенсияларни тўлашга олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатлари ("Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди, 23.12.2014 йилдаги 357-сон ВМҚга 1-илова) қоплаш учун зарур суммаларнинг минимал миқдоридан кам бўлса, қоплаш учун зарур суммаларнинг минимал миқдори тўланади.
1 февралдан кечиктирмасдан солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот ҳам тақдим қилинади. Низомга 1-иловада унинг шакли келтирилган.
Қайд қилиш жоизки, илгари мавжуд бўлган тартибга кўра Пенсия жамғармаси харажатларини қоплашнинг минимал миқдори корхоналар томонидан ҳисобот йилининг 15 январигача, қолган қисми эса – 1 февралгача ўтказилар эди.
Боқувчисини йўқотганлик ва ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногиронлик учун тайинланган пенсиялар корхоналар томонидан мазкур пенсиялар тўланган бутун даври учун қопланади. Харажатлар тўлови ҳар ойда пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади.
Ишловчи пенсионерларга пенсия ва нафақалар тўлаш
Ишловчи пенсионерларга пенсиялар ва нафақалар (бола туғилганда, дафн этишга бериладиган, 16 ёшгача бўлган ногирон боланинг ота-оналаридан бирига қўшимча дам олиш кунлари учун тўлов, уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига компенсация)ни тўлаш учун корхоналар кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан корхона солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига талабномаларни тақдим этадилар. Талабномаларни (Низомнинг 2 ва 4-иловаларига мувофиқ) қоғозда ёки электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда (Низомнинг 3-иловасига мувофиқ) тақдим этиш мумкин. Бунда, бола туғилганда ва дафн этишга бериладиган бир марталик нафақалар олишга талабномалар бола туғилган кундан ёки шахс вафот этган кундан бошлаб 6 ойдан кечиктирмасдан тақдим этилиши лозим. Муқаддам ариза ва реестр билан бирга тақдим этиладиган ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномаси янги Низомда кўзда тутилмаган.
Агар талабномани қабул қилиш муддатининг сўнгги куни дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган ҳолларда, кейинги иш куни талабномани қабул қилиш муддатининг сўнгги куни ҳисобланади.
Ташкилотлар (бюджет ташкилотларидан ташқари) ўз маблағлари мавжуд бўлган ҳолларда, кейинчалик тўланган суммаларни Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш эвазига пенсиялар ва нафақаларни иш ҳақини тўлаш кунида ўз маблағлари ҳисобидан тўлашни амалга ошириш ҳуқуқига эгалар.
Низомда ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари, пенсия ва нафақаларни бухгалтерия ҳисобига олиш тартиби белгилаб берилган: мажбурий тўловлар 6520 "Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар" ҳисобварағи кредити бўйича, пенсия ва нафақалар 6710 "Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар" ҳисобварағида акс эттирилади.
Пенсия жамғармасига ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобларининг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Ташкилотлар томонидан Қонунга мувофиқ Пенсия жамғармаси харажатларини тўлиқ ва ўз вақтида қопланиши юзасидан назорат Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан яқин орада «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Ирина Ахметова,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»