Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Коронавирусга қарши курашишга хусусий клиникалар жалб этилади

28.03.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президент томонидан 26 март куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор имзоланди.

 

Ҳужжатда қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат тиббиёт муассасаларида 5000 дан ортиқ ўрин-жойлар захираси яратилган.

 

Бинобарин, хусусий тиббиёт ташкилотларига шошилинч профилактика ва эпидемияга қарши чоралар кўрилишини талаб қилувчи юқумли касалликлар қаторига киритилган коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга, истисно тариқасида, 2020 йил 1 сентябрга қадар тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилди.

 

Кўрсатилган муддат Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси (кейинги ўринларда – Махсус комиссия) томонидан ўзгартирилиши мумкин.

 

Мазкур тартиб доирасида клиникалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан шартномалар тузади. Вазирлик коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволайдиган хусусий субъектларни, истисно тариқасида, танлов (тендер) ўтказмасдан аниқлайди. Шунингдек, идора улар томонидан клиник амалиёт, жумладан тиббиёт ходимларига зарур амалий кўникмаларни ўргатиш, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг шахсий гигиена талабларига қатъий амал қилиши, дезинфекция воситалари билан таъминланганлиги ва ҳ.к.га лозим даражада риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади. Тиббий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, зарурат юзага келганда коронавирус инфекциясини аниқлашда хусусий тиббиёт ташкилотларининг  лаборатор-диагностика хизматларидан фойдаланилади. Махсус комиссиянинг қарори бунинг учун асос бўлади, шунингдек клиниканинг ўзи билан ҳам келишиш талаб этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.03.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48