Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 14 июлда 2812-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Корпоратив бошқарув маркази магистратурасига ўқишга кириш
Корпоратив бошқарув маркази магистратурасига ўқишга кириш
20.07.2016
Ҳужжатга кўра, абитуриентлар учун тест ўтказиладиган фанлар рўйхати Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази (кейинги ўринларда – Марказ) қабул комиссияси томонидан белгиланади. Марказ тест саволларини тузиш учун тест ўтказиладиган фанларнинг тасдиқланган дастурларини тест бошланишидан 2 ой олдин Давлат тест марказига тақдим этади.
Тест ўтказиладиган кун Марказ томонидан Давлат тест маркази билан келишилган ҳолда белгиланади.
Қабул комиссияси тест бошланишидан бир ой олдин магистратурага қабул жараёнига оид зарур маълумотларни Марказ расмий веб-сайтига (www.cgc.uz) ва қабул комиссияси эълонлар тахтасига жойлаштиради.
Қабул комиссияси тест ўтказилишидан 2 кун олдин абитуриентларни тест ўтказиш тартиби билан яна бир бор таништириш мақсадида маслаҳат пунктларини ташкил қилади ва уларга абитуриент рухсатномасини тарқатади.
Тест ўтказиладиган куни абитуриентлар тест ўтказиладиган бино ҳудудига соат 13.00 дан 13.30 гача паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан видеотасвир орқали киритилади. Кўрсатилган вақтда келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест ўтказилмайди.
Соат 13.30 дан 14.00 гача абитуриентлар жавоблар варақасини тўғри тўлдириш тартиби билан таништирилади. Бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.
Агар тест саволларида нуқсон бўлса, абитуриент соат 14.00 гача бу ҳақда аудитория раҳбарига хабар бериши лозим, кўрсатилган вақтдан кейин эътирозлар қабул қилинмайди.
Абитуриентга 3 та фандан 108 та тест топшириғи ва уларни бажариш учун 3 соат вақт берилади. Жавоблар варақасини тўлдириш учун қўшимча 20 дақиқа ажратилади.
Давлат тест маркази тест натижаларини 2 кун ичида текширади ва чиқаради, қабул комиссияси эса уларни Давлат тест марказидан олган куни эълон қилади.
Тест натижаларидан норози бўлган абитуриент улар эълон қилинган кундан бошлаб 2 иш куни ичида апелляция шикоятини беришга ҳақли (Низомда белгиланган шаклда).
Апелляция 3 кун ичида кўриб чиқилиши лозим.
Апелляция комиссиясининг қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.
Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 18 июлдаги 28-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.
Мавзу бўйича материал:
Абитуриентлар учун зарарли маслаҳатлар, ёки Қандай тестдан йиқилиш мумкин
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»