Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Коррупция ҳақида хабар берган шахсларни қандай ҳимоя қилишади

22.04.2024

Рус тилида ўқиш

“Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

 

Ҳужжат лойиҳасига кўра коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш чоралари қуйидагилардан иборат:

  • шахс тўғрисидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилмаслик;
  • хабар берилгани туфайли хабар берувчига нисбатан ҳар қандай шаклда тазйиқ ўтказишни тақиқлаш;
  • ҳимоя ордери бериш;
  • махсус индивидуал ҳимоя воситаларини ва техник воситаларни бериш;
  • шахсни, унинг уй-жойи ва бошқа мол-мулкини қўриқлаш;
  • шахсни вақтинчалик хавфсиз жойга жойлаштириш;
  • шахсни бошқа яшаш жойига кўчириш, иш (хизмат) ёки ўқиш жойини ўзгартириш;
  • шахснинг ҳужжатларини вақтинча алмаштириш;
  • шахсга ОАВ орқали баёнот бериш имкониятини яратиш.

 

Ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги қарор:

  • Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;
  • тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар;
  • терговга қадар текширув органлари; суриштирув органлари;
  •  дастлабки тергов органлари;
  • прокуратура органлари;
  • суд томонидан қабул қилинади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48