Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Коррупцияга қарши курашишга кўмаклашган шахслар рағбатлантирилади

07.01.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (31.12.2020 йилдаги 829-сон ВМҚ).

 

Ҳужжат «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, шунингдек, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом талаблари ушбу Низом билан тартибга солинадиган муносабатларга татбиқ этилмайди. Шунингдек ушбу Низом талаблари мансабдор шахслар, шу жумладан «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга махфийлик асосида кўмаклашувчи шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Рағбатлантириш бир марталик пул мукофоти, ташаккурнома ёки эсдалик совға шаклида белгиланади.

 

Хусусан, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлганда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

  • шахслар томонидан ўзларига нисбатан пора талаб қилган шахс ҳақида ёки ўзларига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органларга (Бош прокуратура, ДХХ, ИИВ, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига) берган хабари асосида бундай ҳуқуқбузарлик фош этилиши;
  • коррупцияга оид жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилган хабар асосида қидирувдаги шахс ушланиши.

 

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар 3 БҲМдан 25 БҲМгача миқдордаги бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

 

Пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилган мулкнинг қиймати 30 БҲМгача бўлса, қуйидаги миқдорларда пул мукофоти берилади:

  • ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун – 5 БҲМ;
  • оғир жиноят учун – 10 БҲМ;
  • ўта оғир жиноят учун – 15 БҲМ.

 

Пора суммаси ёки етказилган зарар қиймати 30 БҲМдан 100 БҲМгача бўлса, содир этилган жиноятнинг оғирлик даражасига қараб 10 БҲМдан 25 БҲМгача пул мукофоти назарда тутилган.

 

Пора суммаси ёки етказилган зарар қиймати 100 БҲМдан кўп бўлса, пул мукофоти пора суммаси ёки зарар миқдоридан фоизларда белгиланади ҳамда ортиб бориш даражасига қараб – жуда кўп миқдорда бўлганда 15%дан 10%гача камайтирилади.

 

Коррупцияга оид жиноятларни тергов қилиш ва уни фош этишда аҳамиятга эга бўлган далиллар ҳақида хабар бериш ёки бундай тоифадаги жиноятларни тергов қилиш ёхуд тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда бевосита кўмаклашган шахсларга ташаккурнома билан тақдирланади.

 

Шахс коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.12.2020 йилдан кучга кирди. 

Лола Абдуазимова.