Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда 2024 йилда бухгалтерия ҳисоби ва аудит қандай ривожланди ва 2025 йилда нималар ўзгаради Чиқиб кетаётган муассисга улушнинг ҳақиқий қийматини тўламаслик оқибатлари Минимал қийматни ҳисобга олган ҳолда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини қандай ҳисоблаш керак

"Космик фаолият тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди

15.01.2025

Рус тилида ўқиш

Президент 13.01.2025 йилда "Космик фаолият тўғрисида"ги ЎРҚ-1017-сон қонунни имзолади. Қонун космик фаолиятнинг мақсадлари, тамойиллари, давлат сиёсатининг йўналишлари ва масъул органларнинг ваколатларини ўз ичига олган ҳолда унинг асосий жиҳатларини тартибга солади.

 

Космик фаолиятни амалга оширишнинг асосий мақсадлари:

• барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишга, мамлакатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

• Ер, космик фазо ва осмон жисмларини тадқиқ қилиш, шунингдек улар ҳақидаги илмий билимларни тўплаш ва ривожлантириш;

• космик технологиялар ёрдамида тармоқларни рақамлаштиришни жадаллаштириш;

• космик технологиялар ёрдамида мамлакат ҳудудини илмий, ижтимоий-иқтисодий, экологик, тижорат ва бошқа соҳалар манфаатларида тадқиқ қилиш;

• космик фаолият соҳасида космик хизматлар кўрсатиш ва бошқалар.

 

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ("Ўзбеккосмос") космик фаолият соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

 

Ҳужжатда Вазирлар Маҳкамаси, "Ўзбеккосмос" агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигининг космик фаолият соҳасидаги ваколатлари ва вазифалари мустаҳкамланган.

 

Қонун космосни илмий тадқиқ қилиш, масофадан зондлаш, алоқа ва навигация учун сунъий йўлдошлардан фойдаланиш, шунингдек космик ракета комплексларидан фойдаланиш, космик объектларни маркировка қилиш ва утилизация қилиш тўғрисидаги қоидаларни белгилайди.

 

Космик фаолият инсонлар соғлиғини ҳимоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва юридик ёки жисмоний шахсларнинг мулкини ҳимоя қилишни таъминлаш шарти билан амалга оширилади.

 

Ер юзаси, космик фазо ва уларда жойлашган барча объектлар, шунингдек табиий ва техноген хусусиятли ҳодисалар космик мониторинг объектлари ҳисобланади.

 

Вазирлик ва идоралар ҳар йили 20 июлгача ваколатли органга келгуси йил учун космик хизматларга бўлган эҳтиёж тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан бу хизматларни, шу жумладан космик мониторингни тақдим этиш ҳажми, даврийлиги ва муддатларини (бундай эҳтиёж мавжуд бўлганда) тақдим этадилар.

 

Ҳужжат "Народное слово" газетасида эълон қилинган ва 2025 йил 15 январдан кучга кирди.

 

                                    Лола Абдуазимова