Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш йўналишлари 2 ойлик муддатда аниқланади

13.02.2018


Президентнинг 12.02.2018 йилдаги Ўзбекистон Республикасида космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги Ф–5209-сон фармойиши эълон қилинди. 

 

Тармоқни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш учун ҳужжат билан махсус Ишчи комиссия тузилди. Уни Бош вазир ўринбосари С. Холмуродов бошқаради.

 

 Гуруҳ:

  • космик фаолият иқтисодий ўсишнинг локомотивларидан бирига, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишнинг қўшимча омилига айланган космик тармоқда ривожланишга эришган мамлакатларнинг тажрибасини ўрганади;
  • космик ва йўлдошли технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий параметрларини комплекс таҳлил қилади, мазкур технологиялар, унга боғлиқ бўлган асбоб-ускуна ва дастурий маҳсулотларнинг инфратузилмаси ва хусусиятларини ўрганади;
  • ўрганиш натижалари асосида космик ва комплекс технологияларни жорий этиш, шу жумладан космик ва йўлдошли тадқиқотлар соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш, космик тармоқни бошқаришнинг яхлит тизимини яратишнинг асосланган концепциясини ишлаб чиқади;
  • йўлдошли алоқа миллий тармоғини яратиш, космонавтика ютуқларини татбиқ этиш, потенциал хорижий ҳамкорни давлат-хусусий шерикчилик шартларида жалб этган ҳолда космик ва йўлдошли технологиялар соҳасида кадрларни тайёрлаш бўйича аниқ таклифларни тайёрлаш;
  • маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва молиявий маблағларни космик ва йўлдошли технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг жалб этишни таъминлайди;
  • халқаро ва хорижий молия институти-донорлар билан космик ва йўлдошли технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишнинг истиқболларига тегишли масалаларни муҳокама қилади ва келишиб олади.  

 

Натижалар бўйича 2 ойлик муддатда Президент девонига аниқ таклифлар билан таҳлилий маълумотномани, шунингдек қўйилган вазифаларни амалий рўёбга чиқаришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини киритадилар. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 12.02.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

 Самир Латипов.