Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Ковид билан касалланган беморлар билан ишлаётган шифокорларга устамалар камайтирилди

21.06.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 14.06.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ-96-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, «Узмедимпекс»  ва «IT-Med» МЧЖлар оммавий савдолар орқали тўлиқ сотилаётган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилмоқда.

 

Маълумот учун: муқаддам қайта ташкил этиладиган ва тугатиладиган давлат корхоналарининг рўйхатлари тасдиқланган эди.

 

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар жойлашган муассасаларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ва бошқа ходимлар ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораториялари ходимларига ишлаган даври учун махсус устама тўлови 200 дан 50% га туширилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.