Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кредит бўйича асосий қарздан бошқа тўловларнинг энг кўп йиғиндиси миқдори ўрнатилди

03.02.2023

Рус тилида ўқиш

Марказий банк бошқарувининг “Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди (02.02.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3205-2). 

 

Ҳужжатга кўра,  Кредит ёки микроқарз бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақлари, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари йиғиндиси йилига қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этиши мумкин эмас.

 

Бунда, қарз миқдори деганда қуйидагилар тушунилади:

  • кредит ёки микроқарз шартномасининг муддати 12 ойга тенг ёки ундан кам бўлганда шартнома бўйича ажратилган кредит ёки микроқарзнинг миқдори;
  • кредит ёки микроқарз шартномасининг муддати 12 ойдан кўп бўлганда 12 ойга тенг бўлган даврнинг бошидаги кредит ёки микроқарз асосий қарзининг қолдиғи.

 

Юқоридаги чекловни ҳисоблаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади

Бунда:

қолдиқ i — i давр учун кредит ёки микроқарз асосий қисмининг ошмай турган қолдиғи;

кунлар сони i — i даврдаги кредит ёки микроқарз асосий қисмининг қолдиғи ошмай турган кунлар сони;

i давр — кредит ёки микроқарз қолдиғи ошмай турган муддат;

тўловлар — кредит ёки микроқарз бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари;

муддат — 365 кун ёки кредит ёки микроқарз шартномаси муддати 12 ойдан кам бўлганда унинг муддати кун ҳисобида.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.05.2023 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум