Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Кредит бўйича фоизларнинг бир қисмини Давлат жамғармаси компенсация қилади

21.08.2017

Президентнинг 17.08.2017 йилдаги ПҚ-3225-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди. Бу ҳақда ЎзАда хабар берилади.   

 

Жамғарма давлат муассасаси шаклида фаолият кўрсатади. Унинг асосий вазифаси кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидаги кўринишдаги молиявий кўмакни кўрсатишдан иборат:

  • кичик тадбиркорлик субъектларига мазкур қарорда қайд этилган мақсадларга кредит ажратиш учун тижорат банкларига, жумладан, хорижий кредит линияларини жалб қилиш ҳисобидан ресурслар ажратиш;
  • кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари кредит миқдорининг 50%игача, аммо 500 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган ёки унга эквивалент ҳажмдаги кредитлари бўйича кафил бўлиш;
  • тижорат банкларининг қиймати 1 миллион АҚШ долларидан ошмайдиган миқдордаги кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидаги эквивалентда компенсация бериш:

– миллий валютада — қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоиз ставкасида —МБнинг қайта молиялаштириш ставкасининг 40%игача бўлган миқдорида;

– хорижий валютада — тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40%и, аммо 3%дан ортиқ бўлмаган миқдорда.

 

Жамғарманинг ресурс базаси қуйидагилардан шаклланади:

  • тегишли равишда Тошкент шаҳридаги Кичик саноат зоналари кафолат жамғармаси ва Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармасининг пул маблағлари бўлган 50 млн доллар ҳамда 100 млрд сўм миқдоридаги бошланғич бадал. Кўрсатилган жамғармалар кейинчалик тугатилади;
  • Давлаб бюджет маблағлари – 100 млрд сўм;
  • МБ йиллик соф фойдасининг Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми;
  • Халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
  • Жамғарманинг, жумладан, депозитларни жойлаштириш, кафолатлар беришдан тушадиган даромадлари ва ҳ.к..

 

Жамғарма қуйидаги лойиҳалар амалга оширилишини молиялашда иштирок этади:

  • қишлоқ хўжалигида, биринчи навбатда, энергия самарадорлиги юқори замонавий иссиқхоналар қуриш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, узумчилик ва боғдорчиликни, шу жумладан, интенсив боғларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида — мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш бўйича инфратузилма ва ушбу маҳсулотларни транспортировка қилиш билан боғлиқ логистика марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар;
  • кўп квартирали уйларда умумий фойдаланиладиган жойларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарув компаниялари томонидан ободонлаштириш ва таъмирлаш лойиҳалари;
  • тадбиркорлик фаолиятининг Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган бошқа йўналишларидаги лойиҳалар.

 

Жамғарма ижрочи директори мақомига кўра меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт хизматлари кўрсатиш бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади. Жамғарма барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилди ва бўшаган маблағлар унинг ресурс ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлашга мақсадли йўналтирилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

Олег Заманов,

экспертимиз.