Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Кўчма алоқа тармоқларини лойиҳалаштиришни лицензиялаш учун давлат божи пасайтирилди

28.02.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 23.02.2024 йилдаги ЎРҚ-912-сон Қонун имзоланди, у билан Ўзбекистоннинг айрим НҲҲга ўзгартиришлар киритилди.

 

Ҳужжатда қайд этилганидек, мамлакатимизда йўлдош алоқа тармоқларининг ривожланиши учун етарли шарт-шароитлар мавжуд эмаслиги, бундай фаолият тури билан шуғулланиш учун давлат божи миқдорининг юқорилиги ушбу алоқа воситасидан маҳаллий тармоқларда фойдаланишга, шунингдек тоғли ва олис ҳудудларда Интернет ҳамда алоқа қамровини янада кенгайтиришга тўсқинлик қилмоқда.

 

Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги ҳамда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунларга кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқага тааллуқли лицензияланадиган фаолиятнинг мавжуд кичик турлари фаолият тури билан тўлдирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Хусусан, республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатишни шундай фаолият турлари жумласига киритиш мумкин.

 

Кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш фаолиятини амалга оширишни лицензиялаш учун тўланадиган давлат божининг миқдори БҲМнинг 400 бараваридан БҲМнинг 200 бараваригача пасайтирилди.

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

Лола Абдуазимова