Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Кундузи чироқ ёқиб: кимлар учун ушбу талаб кучда қолди

21.12.2020

Рус тилида ўқиш

 

Ҳукумат илгари қабул қилинган қатор қарорларни қайта кўриб чиқди (17.12.2020 йилдаги 796-сон ВМҚга қаранг). Бу автоҳаваскорларда на акс этади?

 

Эслатиб ўтамиз, Йўл ҳаракати қоидаларига 2019 йил апрелда тузатишлар киритилган. Улардан бири - куннинг ёруғ вақтида барча транспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт. Ушбу ўзгартиришларни биз бу ерда анча батафсил кўриб чиққанмиз. Бироқ икки ой ўтгач, ўша йилнинг июнь ойидаёқ ушбу талабга тузатиш киритилган ва 2021 йил 1 январга қадар кечиктирилган эди.

 

Янги тузатишлар билан мазкур талаб бекор қилинди. ЙҲҚнинг 138-моддасига 2019 йилги тузатишларга қадар амал қилган ифодани қайтаришди. Шу тариқа, куннинг ёруғ вақтида фақат қуйидаги ҳолларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак:

  • транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда;
  • йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;
  • болалар гуруҳини ташкилий ташишда;
  • хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;
  • механик транспорт воситаларини шатакка олишда (шатакка олиб кетаётган транспорт воситасида);
  • мотоцикл ва мопедларда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48