Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Кўп квартирали уйларни бошқариш қоидаларини бузиш учун – маъмурий жавобгарлик

13.06.2022

Рус тилида ўқиш

Президент 31.05.2022 йилдаги «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-773-сон Қонунини имзолади.

 

Қуйидагиларга киритилдан ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:

МЖТКга:

  • 159-модда янги таҳрирда баён этилди, ва унга кўра, маъмурий жавобгарлик кўп квартирали уйларни бошқариш қоидаларини бузиш учун ҳам юзага келади. Олдинги таҳрирда, у фақат турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини, уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини бузиш учун назарда тутилган;
  • Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекциясига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлиги ҳақидаги нормаларни ўз ичига олган 266-5-модда билан тўлдирилди;

 

- СКга:

  • 243-моддаси тўлдирилди (Солиқ солишдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма). Энди бошқарувчи ташкилотлар ёки кўп квартирали уйларни бошқарувчилар томонидан умумий мол-мулкни бошқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш, шунингдек кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини ободонлаштириш бўйича кўрсатилаётган хизматлар ҳамда бажарилаётган ишлар реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод этилади;
  • 304-модда 6-1-банд билан тўлдирилди. Қўшимчага кўра, солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадларга бошқарувчи ташкилотлар ёки кўп квартирали уйларни бошқарувчилар томонидан умумий мол-мулкни бошқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш, шунингдек кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини ободонлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлардан ҳамда бажарилган ишлардан олинган маблағлар ҳам киради;
  • кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналар эгаллаган ерлар, шунингдек кўп квартирали уйларга туташ ер участкалари, бундан яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер участкалари ер участкалари солиқ солиш объекти сифатида ҳисобланмайди. Тегишли қўшимча 426-модданинг 2-қисми 12-бандига киритилди;

 

- «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга:

  • қўшимчаларга кўра, фуқаролик ишлари бўйича, иқтисодий ва маъмурий судларда давлат божини тўлашдан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари — кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш соҳасида ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар юзасидан озод қилинади. Тегишли ўзгартиришлар 8, 9, 10-моддаларга киритилди.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 01.06.2022 йилда эълон килинди ва расмий эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.