2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ–418-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги 25.05.2000 йилдаги 71–II-сон Қонунга ўзгартиришлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Лицензиатлар фуқаролар ва ташкилотлар аризасига кўра текширилади
Лицензиатлар фуқаролар ва ташкилотлар аризасига кўра текширилади
13.01.2017

Энди лицензияловчи органлар ўз ваколатлари доирасида лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилиши юзасидан қисқа муддатли текширишларни жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида махсус ваколатли органнинг - Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашининг қарорига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, илгари режадан ташқари текширишлар лицензия қоидалари ва шартларининг лицензиат томонидан бузилишидан гувоҳлик берувчи фактлар мавжуд бўлган тақдирда ўтказиларди.
Ўзгаришлар 2017 йилнинг 1 январидан кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материал:
Электрон лицензиялаш портали синов режимида ишга туширилди
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади