Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Лицензияларни амал қилиш муддатларига чекловлар олиб ташланди

16.07.2021

Рус тилида ўқиш

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги 14.07.2021 йилдаги ЎРҚ-701-сон Қонун қабул қилинди.

 

Қонунда қуйидагилар белгиланган:

  • лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини жорий этиш
  • учун асослар;
  • Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
  • соҳасидаги ваколатлари;
  • "Лицензия" ахборот тизими махсус электрон тизимни, шунингдек лицензиялар, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар реестрларини юритиш тартиби;
  • фаолият турлари:
    • амалга оширилиши учун лицензияларни олиш талаб қилинадиган (1-илова);
    • амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаб этиладиган (2-илова);
    • ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган (3-илова).
  • лицензияларнинг ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддатлари, шунингдек уларни узайтириш тартиби;
  • лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш, уларни қайта расмийлаштириш, ўзгартириш, бекор қилиш ва амал қилишини тугатиш тартиби;
  • лицензияни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш, шунингдек уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асослар;
  • хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият (ҳаракатлар)га қўйиладиган талаблар ва шартлар;
  • хабарнома юбориш ва уни ҳисобга олиш тартиби ва қабул қилинмаслиги учун асослар ва бошқалар.

 

Ушбу Қонуннинг амал қилиши:

  • интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш, шунингдек комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси (франшизинг тўғрисидаги шартнома) асосида амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти;
  • тадбиркорлик субъектларини, битимларни, ҳуқуқларни ва мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда ҳисобга қўйиш;
  • аккредитация қилиш, сертификатлаштириш, стандартлаштириш, метрология ва техник жиҳатдан тартибга солиш;
  • давлат экологик экспертизаси;
  • атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият;
  • Қонуннинг 2-иловасида кўрсатилмаган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни жисмоний шахсларга бериш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Лицензия фаолиятнинг ҳар бир лицензияланадиган тури учун алоҳида берилади. Лицензия талабгорнинг аризасига мувофиқ лицензияланадиган фаолият турининг кичик турига (кичик турларига) берилиши мумкин.

 

Лицензияларнинг амал қилиш муддати чекланмаган, бундан қуйидагиларни амалга ошириш учун лицензиялар мустасно:

  • тиббий фаолият ва фармацевтика фаолияти;
  • гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият;
  • таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик воситасининг миқдори 0,2%гача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ёки тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш (олиб чиқиш), қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш фаолияти;
  • кўчма радиотелефон (уяли) алоқадан ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқларидан фойдаланиш ҳамда уларнинг хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ фаолият;
  • нефтни, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ҳамда газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият;
  • аффинаж фаолияти.

 

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати, қоида тариқасида, чекланмайди, бундан рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда ва уларнинг паспортларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек бир марталик ҳаракатни бажариш учун бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар мустасно.

 

Талабгорларнинг лицензиялар ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тўғрисидаги аризалари, шунингдек уларга илова қилинган ҳужжатлар махсус электрон тизим воситасида ёки ЯИДХП орқали қабул қилинади.

 

Талабгорнинг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан қабул қилиб олинган санадан эътиборан ваколатли орган томонидан уни кўриб чиқиш, лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёхуд уни беришни рад этиш муддати 20 иш кунидан ошмаслиги керак.

 

3-иловада кўрсатилган фаолият (ҳаракатлар) турларини (кичик турларини) амалга ошириш учун бу ҳақда ваколатли органни хабардор қилиш талаб этилади. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият (ҳаракатлар)га қўйиладиган талаблар ва шартлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан  хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият (ҳаракатлар)нинг ҳар бир тури бўйича тасдиқланган хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомда ва паспортларда кўрсатилади.

 

Лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этилиши устидан давлат назорати қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

  • махсус электрон тизим воситасида лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этилиши устидан масофавий назорат;
  • лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини асослар мавжуд бўлган тақдирда ва қонунчиликда белгиланган тартибда жойга чиққан ҳолда текшириш;
  • лицензиатларнинг, фаолиятни рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар асосида амалга оширувчи шахсларнинг, хабардор қилувчиларнинг фаолияти билан боғлиқ статистик ахборотни ҳамда улардан сўраб олинадиган маълумотларни таҳлил қилиш.

 

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жисмоний шахслар қонунга мувофиқ жиноий ва (ёки) маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-12-04
  • USD:12825.43 (+0.00) сум
  • EUR:13493.63 (+0.00) сум
  • RUB:120.98 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48