Президентнинг 26.12.2016 йилдаги ПҚ-2698-сон Қарори билан 2017 — 2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Лойиҳани маҳаллийлаштириш Дастурига онлайн киритиш мумкин
Лойиҳани маҳаллийлаштириш Дастурига онлайн киритиш мумкин
27.02.2017
Дастур ўз ичига қуйидагиларни олади:
- импорт ўрнини босадиган, экспортга йўналтирилган ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилишни назарда тутувчи ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхати;
- 2017 — 2019 йилларда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан ўзлаштирилиши тавсия этилаётган тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар рўйхати.
Шу йил январь ойидан бошлаб маҳаллийлаштириш лойиҳаларини киритиш бўйича таклифларни тақдим этиш, шунингдек маҳаллийлаштириш Дастурига тузатишлар киритиш Иқтисодиёт вазирлигининг расмий сайти базасида яратилган «Маҳаллийлаштириш паспортларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқишнинг автоматлаштирилган тизими» дастурий комплекси орқали электрон шаклда ҳам амалга оширилади.
Бу муҳим! Маҳаллийлаштириш Дастурига қўшимча равишда киритиладиган лойиҳалар, шунингдек маҳаллийлаштириш Дастурида бўлиб туриш муддати узайтириладиган лойиҳалар бундан буён қуйидаги мезонларга мувофиқ келиши керак:
- маҳаллийлаштириш Дастурига киритилган пайтдан бошлаб биринчи йил ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бўйича камида 36%, иккинчи йили камида 45% ва учинчи йил камида 50% маҳаллийлаштириш даражасига эришиш. Машинасозлик ва металлни қайта ишлаш маҳсулотлари учун эса тегишли равишда 36%, 40% ва 45%ни ташкил этади;
- маҳаллийлаштирилган маҳсулот сотишдан тушган соф тушумда экспорт қилинган маҳсулотнинг улуши маҳаллийлаштириш Дастурига киритилган пайтдан бошлаб иккинчи йили камида 20%ни ва учинчи йили камида 30%ни ташкил этиши лозим.
Кўрсатилган мезонлар маҳаллийлаштириш даражасини камида 36% таъминлаётган республиканинг субвенция оладиган туманлари ва шаҳарларида амалга оширилаётган лойиҳаларга татбиқ қилинмайди.
Қарор билан тасдиқланган маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхатига киритилган ташкилотлар лойиҳалар экспертизадан ўтказилгандан кейин Махсус идоралараро комиссиянинг қарорига биноан 3 йил муддатга:
- маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик ускуна ва уларнинг эҳтиёт қисмларини, шунингдек компонентлар олиб кирганлик учун божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно);
- маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот қисмида юридик шахсларнинг фойда солиғи, ягона солиқ тўлови (солиқ тўлашнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган субъектлар учун) тўлашдан;
- маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланилаётган асосий ишлаб чиқариш фондлари қисмида мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»