Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Маданий фаолият қонунда қайд этилди

23.01.2021

Рус тилида ўқиш

«Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди (20.01.2021 йилдаги ЎРҚ-668-сон).

 

Аввал маданий фаолият соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар «Маданий қимматликларни олиб кириш ва олиб чиқиш тўғрисида»ги, «Музейлар тўғрисида»ги, «Маданий мерос объектларини қўриқлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлар, Президентнинг фармонлари ва қарорлари ҳамда қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган. Маданий фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга йўналтирилган ягона ҳуқуқий база мавжуд бўлмаган. Қабул қилинган қонун ушбу соҳадаги ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдиришга хизмат қилади.

 

Қонуннинг мақсади маданий фаолият, шунингдек маданият ташкилотлари фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

 

Қонунда қуйидагилар белгиланди:

  • асосий тушунчалар – ижодкор, ижодий жамоа, ижодий фаолият, маданий тадбирлар, маданий тадбир ташкилотчиси, маданият ходими ва бошқалар;
  • маданий фаолият соҳасида давлат сиёсатининг асосий принциплари ва йўналишлари, давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи органлар;
  • фуқароларнинг, чет эл фуқароларининг ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг маданий фаолият соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • маданий фаолият соҳасида амалга ошириладиган айрим фаолият турлари, маданий-оммавий тадбирлар жумласига концерт-томоша фаолияти, ижодий жамоаларнинг ва ижрочиларнинг гастроль фаолияти, ижодий буюртма, халқ ижодиёти, халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати, Ўзбекистон халқ ўйинлари киритилади;
  • маданият ташкилотлари ва уларнинг асосий тоифалари, улар жумласига маданий-томоша ташкилотлари, маданий-маърифий ташкилотлар, бошқа маданият ташкилотлари киритилади;
  • маданий-маърифий ташкилотлар фаолиятининг асосий йўналишлари;
  • давлат маданият муассасалари ва ташкилотларини аттестациядан ўтказиш тартиби;
  • маданият ташкилотларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш, шунингдек уларни ассоциацияларга (уюшмаларга) бирлаштириш;
  • маданий фаолият соҳасидаги халқаро ҳамкорлик шакллари.

 

Қонун билан маданий фаолиятдаги бошқа жиҳатлар ҳам тартибга солинди.

 

Ҳужжат 21.01.2021 йилдаги «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50