Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Маданий мерос объектлари қандай сақланади

28.12.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 25.12.2023 йилдаги «Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-405-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар номоддий маданий меросни асраб-авайлаш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

  • номоддий маданий меросни ҳар томонлама муҳофаза қилиш, кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда унинг намуналарини аниқлаш, рўйхатларга киритиш, рақамлаштириш, тарғиб қилиш ва сақлаш;
  • мақом ва бахшичилик санъатини муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш, тарғиб қилишни янада ривожлантириш;
  • номоддий маданий мероснинг ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган намуналарининг, шунингдек, меросни муҳофаза қилиш бўйича илғор тажрибаларнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенция доирасида халқаро рўйхатларга киритилишига эришиш;
  • республика ва халқаро миқёсда этнофольклор экспедициялари ташкил қилиш, илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш;
  • номоддий маданий мерос таълимнинг барча босқичларида ўрганилишини ташкил этиш ҳамда соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш.

 

Алоҳида аҳамиятга эга бўлган номоддий маданий мерос намуналари бўйича номоддий маданий мерос намуналарини ёзиб олиш ва кенг тарғиб қилиш, жумладан интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиш учун ҳар йили 50 та аудиовизуал асар яратишга давлат буюртмаси берилади. Давлат буюртмаси Маданият вазирлиги томонидан тузиладиган тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти асосий вазифалари, шу жумладан этнофольклор лабораторияси ташкил этиш;
  • ЮНЕСКОнинг халқаро рўйхатларига тақдим этиш учун номзоднома ҳужжатлари тайёрланадиган номоддий маданий мерос намуналари рўйхати;
  • 2024–2026 йилларда номоддий маданий меросни илмий ўрганиш бўйича маҳаллий ва хорижий этнофольклор экспедицияларини ташкил этиш режаси;
  • 2024–2026 йилларда номоддий маданий меросни илмий ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича фундаментал ва мақсадли грантлар бўйича давлат буюртмалари режаси ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.12.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова