Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

Маданий меросни муҳофаза қилиш билан Маданият вазирлиги департаменти шуғулланади

20.12.2018

Рус тилида ўқиш

Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилишни такомиллаштиришнинг янги босқичи бошланди. Янги тартиблар жорий этилмоқда. Маданият вазирлигида – қайта ташкил этиш. Бу ЎзАда эълон қилинган Президентнинг 19.12.2018 йилдаги қарорида назарда тутилган.

 

Янги тартиблар

 

2019-2021 йилларда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш, тарғиб қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тубдан такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”  (кейинги ўринларда – “Йўл харитаси”) тасдиқланди.

 

2019 йилнинг 1 февралига қадар моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга оширишга ихтисослашган ташкилотларнинг рўйхати шакллантирилади. 2019 йилнинг 1 апрелига қадар уларга жамоатчи инспекторлар бириктирилади. 2019 йилнинг 1 июнига қадар эса моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати шакллантирилади ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

 

Шундай тартиб ўрнатилди, унга мувофиқ:

  • ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига тарихий-маданий қийматига кўра киритилган республикадаги ҳудудлар алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар ҳисобланади ҳамда уларда режалаштирилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг лойиҳалари Департамент ҳамда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси маркази билан мажбурий тартибда келишилган ҳолда амалга оширилади;
  • моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
  • моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларидан фойдаланиш тартибини белгилаш, ташриф буюрувчилар учун шароит яратиш билан боғлиқ масалалар мажбурий тартибда туризм соҳасида ваколатли давлат органи билан келишилади;
  • давлат кўчмас мулки ҳисобланган моддий маданий мерос объектларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ёки текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бириктириш Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади;
  • археология қазишмалари табиий емирилиш, бошқа ҳаракат ва ҳолатлар хавфи остидаги ҳамда устувор илмий қимматга эга археология ёдгорликларида амалга оширилади ва уларнинг рўйхати Департамент томонидан эълон қилиб борилади;
  • Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхати ҳар йили Департамент томонидан унинг ҳудудий бошқармалари таклифига асосан шакллантирилади;
  • моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга оширишга ихтисослашган ташкилотларнинг рўйхати шакллантирилади ҳамда ушбу рўйхатдан танлов асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асрашга доир ишларни амалга оширувчи ташкилотлар аниқланади;
  • фаол фуқаролар ихтиёрийлик ва танлов асосида маҳалла фуқаролар йиғинлари кенгашининг қарори билан моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи инспектор этиб тасдиқланади, уларнинг қонун ҳужжатлари бузилишига оид мурожаатлари Департамент ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан мажбурий тартибда давлат назорати шаклида текширилади, бунда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аниқланса, жамоатчи инспекторлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан пул мукофоти билан тақдирланади.

 

Маданият вазирлигида қайта ташкил этиш

 

Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ҳамда унинг минтақалараро (минтақавий) давлат инспекциялари негизида  Маданият вазирлиги ҳузурида Маданий мерос департаменти ташкил этилади. Унинг Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бўлади.

 

Шунингдек, тугатилаётган Маданият вазирлиги ҳузуридаги музейлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи идоралараро кенгаш ҳамда Маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Ҳукумат комиссияси вазифа ва функциялари ҳам Департаментга юкланди.

 

Белгиланишича, Департамент:

  • моддий маданий мерос, жумладан, археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида махсус ваколатли муассаса ҳисобланади;
  • ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига моддий маданий мерос объектлари соҳасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритади;
  • Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади, меҳнатга оид муносабатлар бундан мустасно.

 

Бу – муҳим! Энди моддий маданий мерос объектларига оид барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва аҳоли пунктларининг бош режалари Департамент билан келишилиши мажбурий ҳисобланади.

 

Департамент қошида тарих, меъморчилик, моддий маданий мерос соҳасида илмий, амалий тажрибага эга бўлган 11 нафар олим ва юқори малакали мутахассислардан иборат Илмий-эксперт кенгаш тузилади. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва уларнинг қўриқланадиган теграларида ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация ва бошқа хўжалик ишлари, асрашга доир ишларни амалга ошириш ҳамда илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ўтказишга оид лойиҳалар у билан келишилади. Кенгаш хулосаси Департамент учун мажбурий ҳисобланади.

 

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган Департаментнинг бюджетдан ташқари Маданий мерос жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Шакллантириш манбалари

Харажатлар моддалари

  • Департамент, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат музей қўриқхоналарига тегишли моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ижарага беришдан тушган маблағларнинг 90% миқдори, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
  • давлат мулки бўлган бошқа ташкилотларга тегишли моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ижарага беришдан тушган маблағларнинг 50% миқдори;
  • Департамент ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ўтказишдан, шунингдек, асрашга доир ишларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси ва илмий-техник назоратини амалга оширишдан тушган маблағлар;
  • моддий маданий мерос объектида асрашга доир ишларни амалга ошириш ва маданий бойликларни реализация қилиш учун рухсатномалар беришга тўланган йиғимлар;
  • моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги ҳамда моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказганлиги учун тўланадиган жарималар;
  • давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мерос объектларига етказилган зарарни қоплаш бўйича маблағлар;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.
  • моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва асрашга доир ишларни амалга ошириш;
  • моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрини, археология ашёлари ва миллий музей фондининг давлат каталогларини юритиш;
  • моддий маданий мерос объектларини илмий ва илмий-техник тадқиқ қилиш, археология объектларида қазишма ишларини олиб бориш, уларни кенг тарғиб этиш ва оммалаштириш;
  • Департамент ва ҳудудий бошқармаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, электрон хизматларни ривожлантириш;
  • экспертларни, жумладан, хорижий мутахассисларни жалб этиш, Илмий-эксперт кенгаш аъзолари, Департамент ва ҳудудий бошқармаларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган Департамент фаолияти билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш.

 

 

 

Бухоро давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонаси, Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонаси, Хива “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасини тегишлича “Бухоро”, “Самарқанд”, “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхоналари этиб қайта номланди. Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида тегишлича Сармишсой”, “Шаҳрисабз”, “Термиз” ва “Қўқон” давлат музей-қўриқхоналари ташкил этилди.

 

Олег Гаевой.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52