Президентнинг 22.11.2024 йилдаги «Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-400 қарори қабул қилинди.
Миллий маданиятни янада ривожлантириш учун давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақини (белгиланган рўйхат бўйича) 2025 йил 1 январдан 20% ва 2025 йил 1 июлдан яна 15% оширилиши кўзда тутилмоқда.
Иш ҳақи оширилаётган давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари рўйхатига аҳолига маданий ва ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш, ноёб маданий қадриятларни сақлаш ва оммалаштириш билан шуғулланувчи 68 та театр, цирк, концерт-томоша ташкилотлари, маданият марказлари, кутубхоналар ва музейлар киритилди.
Тегишли вазирликлар ва идоралар бир ойлик муддатда мазкур муассасалар ходимларининг фаолиятини баҳолаш тизимини (KPI) жорий қилишлари зарур.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.11.2024 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова