Президентнинг 15.02.2017 йилдаги Фармони билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккита мустақил идорага қайта ташкил этилди: Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси. Норматив ҳужжат матнини ЎзА тарқатди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ажратилди
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ажратилди
17.02.2017
Ҳужжатда қайта ташкил этилган давлат органларининг уларга ишониб топширилган соҳалардаги фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилди.
Маданият вазирлиги ҳузурида “Ўзбекконцерт” (“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ва “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси негизида) давлат муассасаси тузилди.
Шунингдек, бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тузилди (Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси негизида). Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олишга тўланадиган давлат божи ажратмалари ҳамда янги вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва даромадларидан ажратмалар унинг даромадларини шакллантириш манбасига айланади. Жамғарманинг маблағлари энг аввало “Ўзбекконцерт” ДМ таъминотига, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ҳамда Маданият вазирлиги муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш учун сарфланади.
Бундан ташқари, вазирликка тугатилаётган ташкилотларнинг вазифалари ва мол-мулки топширилди, булар: “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Артмадад» махсус жамғармаси ҳамда «Ўзбекмузей» жамғармаси.
Маданият вазирлиги тизимига қуйидагилар ҳам топширилди:
- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тузилмасидаги Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқий академик лицейи;
- В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқий академик лицейи;
- Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи;
- болалар мусиқа ва санъат мактаблари;
- «Истиқлол» ва «Туркистон» санъат саройилари.
Ўз навбатида, Давлат спорт қўмитаси юритувига Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро аппарати, спорт йўналишидаги спорт мактаблари ва мактаб-интернатлар, Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази топширилди.
Таъкидлаш жоизки, 24.10.2002 йилдаги ПФ–3154-сон Фармонга мувофиқ Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ўзининг асосий вазифалари, ҳуқуқлари, имтиёзлари ва молиялаштириш манбаларини сақлаб қолади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга доир материаллар:
- ОТМга киришда тестлар сифати оширилади
- Мактабгача таълим вазирлигининг ваколатлари ва масъулияти низомда кўрсатилди
- Фан ва технологиялар агентлиги ва Давлат комиссияси тугатилади
- Дарёлар тошқинларга қандай тайёрланади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди
- ФВВ учун импорт ускуналар – энди тендерсиз
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»