Президентнинг 15.02.2017 йилдаги ПҚ-2778-сон “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Маданият вазирлигининг штат бирликлари белгиланди
Маданият вазирлигининг штат бирликлари белгиланди
27.02.2017

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 15.02.2017 йилдаги ПФ-4956-сон Фармони билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккита мустақил идорага қайта ташкил этилди: Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси (батафсил – бу ерда.)
Хусусан, Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
- Маданият вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси;
- Маданият вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 49 кишидан иборат тузилмаси;
- Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг тузилмаси, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасининг намунавий тузилмаси;
- туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимларининг намунавий тузилмаси;
- ҳудудий маданият органлари ходимларининг чекланган сони.
Бундан ташқари, Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика илмий- методик маркази ва унинг ҳудудий марказлари, Республика методика ва ахборот маркази тугатилди. Унинг негизида Маданият вазирлиги ҳузурида қуйидаги давлат муассасалари ташкил этилди:
- Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий- методик маркази;
- Ахборот ва компьютер технологиялари маркази.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфида бўлган «Истиқлол» ва «Туркистон» Санъат саройлари Маданият вазирлиги тасарруфига топширилади.
Маданият вазирлигининг марказий аппарати Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уйда жойлаштирилди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади