Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Норезидент даромадларидан роялти тўлашда қандай солиқ солиш лозим ННТ аъзолик бадаллари учун ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш керакми Технопарк резидентларига имтиёзларни қўллаш тартиби

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарлари қандай идентификация қилинади

04.11.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2024 йилдаги ВМҚ-712-сонли қарори билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товарларини идентификация қилиш тартиби тасдиқланди.

 

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товарларини идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • маҳаллий ишлаб чиқариш товарларини идентификация қилиш учун ариза топшириш;
  • товар маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш бўйича экспертиза ўтказиш;
  • маҳаллий ишлаб чиқариш товарларига сертификат бериш;
  • тизим тўғрилигини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
  • маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товарлари реестрини юритиш.

 

Шу билан бирга, ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган импорт материалларнинг қиймат улуши товар қийматининг фоизлардаги улуши товар таннархининг 70 фоизидан ошмаса (маҳаллийлаштириш даражаси камида 30 фоиз бўлганда), у ҳам маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган деб тан олинади.

 

Ҳужжат билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товарлари сертификатларини электрон кооперация порталига ва "Миллий дўкон" давлат харидлари электрон тизимлари операторларининг саҳифаларига босқичма-босқич жойлаштириш муддатлари тасдиқланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-11-05
  • USD:12790.12 (+0.00) сум
  • EUR:13936.11 (+0.00) сум
  • RUB:130.03 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг