Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Маҳаллий ўзини ўзи бошқаришни ислоҳ қилиш кўлами кенгайтирилди

26.02.2020

Рус тилида ўқиш

 

Янги вазирликнинг ташкил этилиши, фуқаролар йиғинларидаги тузилмавий қайта ташкил этишлар ва уларнинг вазифаларини қайта кўриб чиқиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини молиялаштиришнинг янги тизимига ўтиш – буларнинг ҳаммаси Президентнинг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонида назарда тутилган.

 

Мамлакатимизда оила, хотин-қизлар ва кексаларга ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилиш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқадиган ва амалга оширадиган идора -  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилади. Бунда тегишинча Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари ва ҳокимларнинг ўринбосарлари минтақавий бўлинмалар раислари ҳисобланади.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» маркази ҳамда «Маҳалла» ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот маркази негизида ташкил этилган «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти Вазирлик тузилмасига ўтказилади. Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ва «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари тугатилади. Уларнинг вазифалари вазирлик бўлинмаларига топширилади.

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ҳар чоракда тегишли халқ депутатлари Кенгашлари йиғилишларида, вазир эса ҳар йили Сенатнинг ялпи мажлисида ахборот беради.

 

Ўзини ўзи бошқариш органларининг тузилмасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

Тугатилади

Ташкил этилади (жорий этилади)

Лавозимлар

фуқаролар йиғини раиси ўринбосари:

  • ижтимоий ва маънавий-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчи;
  • тадбиркорлик, томорқа ер эгалари фаолиятига кўмаклашиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича маслаҳатчи;
  • ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи;
  • кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи.
  • фуқаролар йиғини раиси ўринбосари:

– ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича;

– оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича;

– ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича;

  • оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис;
  • фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчиси:

– ёшлар масалалари бўйича;

– кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича

 

Жамоатчилик тузилмалари / комиссиялари

  • яраштириш комиссияси;
  • маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия;
  • ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия;
  • вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия;
  • тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия;
  • жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия;
  • «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси
  • оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси;
  • ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия

 

Бундан ташқари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда профилактика инспекторларига юклатилган вазифа ва функциялар ҳажми қисқартирилади.  Оптималлаштириш такрорловчи, ортиқча ва хос бўлмаган ваколатлар ҳисобига амалга оширилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари асосий фаолият йўналишларидан ташқари функцияларни фақатгина давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳақ тўлашни назарда тутувчи шартнома асосида амалга оширади. Фуқаролар йиғинлари ходимларини уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, уларга тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш тақиқланганлиги ҳақидаги талабга алоҳида эътибор қаратилади. Мазкур талабни бузганлиги учун давлат органлари ва ташкилотлари масъул ва мансабдор шахсларини эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чоралари қўлланилиши мумкин.

 

Шу билан бирга, фуқаролар йиғини раисларига қуйидаги қўшимча ҳуқуқлар берилди:

  • тегишли ҳудуддаги профилактика инспектори фаолиятига баҳо бериш ҳамда уни рағбатлантириш ёки унга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича ИИВ органларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш;
  • уй-жой мулкдорларининг умумий йиғилишига бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи ёки ширкат бошқаруви раиси билан тузилган шартномани бекор қилиш тўғрисида таклиф киритиш;
  • кўп квартирали уйларни бошқариш билан боғлиқ масалаларда уй-жой мулкдорларининг розилиги асосида уларнинг номидан бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи ёки ширкат бошқаруви раиси билан ўзаро муносабатларга киришиш.

 

«Обод ва хавфсиз маҳалла» концепцияси босқичма-босқич амалга оширилади. Унинг доирасида, хусусан, фуқаролар йиғини раиси сайланади, профилактика инспекторлари эса 5 йил муддатга лавозимга тайинланади. Бунда профилактика инспекторлари лавозимларига, қоида тариқасида, олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар тайинланади. Уларни мазкур муддат давомида бошқа лавозимга ўтказиш тақиқланади, юқори турувчи раҳбарлик лавозимга ўтказиш ҳолати бундан мустасно, бундан кейин улар устуворлик асосида туман (шаҳар) ИИО бошлиқлари, уларнинг таркибидаги бўлимлари ва ички ишлар бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари бўлиши мумкин.

 

2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи бошқариш органларини молиялаштириш янги тизими жорий этилади. Хусусан, ходимларнинг иш ҳақи ва лавозим маошига нисбатан 30% қўшимча махсус устама тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ҳудудларини ободонлаштириш ва бошқа жорий харажатлари туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларга жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи бўйича тушадиган маблағлар ҳисобидан қопланади.

 

2020 йил 1 апрелдан бошлаб сўнгги икки йил давомида ҳокимиятларга қарашли бўлган ФҲДЁ органлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилади. Агентлик зиммасига уларнинг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, ФҲДЁнинг ягона электрон архиви юритиш ва ушбу органларнинг ҳудудий архивларига раҳбарлик қилиш юклатилади.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48