Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Маҳаллийлаштириш дастуридан 12 лойиҳа чиқарилди

06.03.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2017 йилдаги 113-сон  қарори билан тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига тузатишлар киритилди.

2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига (Президентнинг 26.12.2016 йилдаги ПҚ-2698-сон Қарори билан тасдиқланган) тасдиқланган рўйхат бўйича қатор лойиҳалар киритилди.

 

Бунда дастурга киритилаётган ташкилотларга нисбатан ўрнатилган имтиёзлар божхона тўловлари бўйича жорий йилнинг 6 мартидан, солиқлар бўйича имтиёзлар эса 1 апрелдан қўлланади.

 

Ўз навбатида, 2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастуридан (Президентнинг 26.12.2016 йилдаги ПҚ-2698-сон Қарори билан тасдиқланган),  2015-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастуридан (Президентнинг 11.02.2015 йилдаги ПҚ-2298-сон Қарори билан тасдиқланган),  2014-2016 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастуридан (Президентнинг 4.02.2014 йилдаги ПҚ-2120-сон Қарори билан тасдиқланган) ҳам рўйхатга асосан айрим лойиҳалар чиқарилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.